Янгиликлар

Қўқондан Тожикистонга автобус қатнови йўлга қўйилди

418

Транспорт вазирлиги томонидан Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан қўшни Тожикистон Республикасининг Шайдон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилди.

Вазирлик хабарига кўра, жорий йилнинг 19 октябрь куни МН-28-сонли “Қўқон-Шайдон” йўналишининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Шайдон шаҳри ва Фарғона вилояти ҳокимияти мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мазкур автобус қатнови йўналиш масофаси 84,5 км. бўлиб, Шайдон шаҳри томонидан “РАХШ-R.M” масъулияти чекланган жамиятига тегишли микроавтобуслар ҳамда Қўқон шаҳридан “Мансур Мирзоҳид” МЧЖга қарашли ISUZU автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатилади. Йўлкира нархи 23 000 сўм этиб белгиланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қўқон ва Марғилон  шаҳарлари комплекс ривожлантирилади

292 11:05 08.10.2019

Шавкат Мирзиёев «Қўқон» эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрди

540 15:26 14.09.2019

Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди

574 12:03 14.09.2019

Қўқон университети ташкил этилди

984 13:36 20.08.2019

Рўзадор ўқувчиларни югуртирган қўқонлик мактаб директори жиноят устида қўлга олинди

2483 17:30 29.06.2019
« Орқага