Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қўқонда иккинчи халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади

1110

«Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2022 йилда Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда йўл харитаси тасдиқланган. Фестивалга ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида «Мен Қўқонга бораман» шиори остида икки босқичдан иборат қуйидаги кўргазма ва кўрик-танлов ташкил этилади:

  • биринчи босқич — туманлар (шаҳарлар) бўйича 2022 йилнинг апрель ойида;
  • иккинчи босқич — Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 2022 йил июнда.

Эслатиб ўтамиз, Қўқон шаҳридаги илк халқаро ҳунармандлар фестивали 2019 йил 10-15 сентябрь кунлари бўлиб ўтган эди. Шунингдек, Жаҳон ҳунармандлар ташкилоти томонидан Қўқонга «Жаҳон ҳунармандлари шаҳри» мақоми берилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири билан қўнғироқлашди

536 14:50 24.05.2022

АҚШ ҳукумати делегацияси Марказий Осиё давлатларига ташриф буюради

349 09:45 23.05.2022

Ўзбек–қирғиз чегарасида 12 та автомашина иштирокида ЙТҲ рўй берди

897 11:25 22.05.2022

Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши қачон бошланиши маълум бўлди

576 16:50 21.05.2022

АҚШ расмийлари Ўзбекистонга ташриф буюради

576 11:55 21.05.2022

Амир Темур хиёбонида “картошка экмоқчи" бўлганлар 15 суткага "кесилди"

769 10:25 21.05.2022
« Орқага