Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қўқондан Хўжандга автобус қатнай бошлади

1160

Қўшни Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳридан Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилди. Икки шаҳар орасидаги масофа 139 километрни ташкил этади.

Хўжанддан йўлга чиққан йўловчилар "Андархон" чегара масканида кутиб олиниб, Қўқон шаҳрига кузатиб қўйилди. Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраев божхона масканида Тожикистондан келаётган йўловчиларни кутиб олиб уларга оқ йўл тилади.

Янги халқаро йўналишда иш бошлаган автобус қатнови эрталаб соат 8:00 да Хўжанд шаҳридан Қўқонга йўл олади.

Автобус қатнови кеч соат 20:00 да Хўжанд шаҳрига охирги йўналишни бажаради. Йўлкира ҳақи Хўжанддан Қўқонгача 100 минг сўмни ташкил этади. Йўловчиларнинг талаб ва истакларига кўра автобус қатнови кўпайтирилиши мумкин.

Илгари Тошкент – Хўжанд – Тошкент халқаро автобус йўналишида мунтазам қатновлар қайта тиклангани ҳақида ҳам хабар берган эдик.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусиқа рисоласи

290 20:20 07.08.2022

Катталар ўрнак бўлса, бола намунали бўлади

430 19:30 07.08.2022

Мактаб формасига сиёсатшунослар фикри

660 18:30 07.08.2022

Афғон (Афғон диёрида қачон тинчлик бўлади?)

460 16:30 07.08.2022

Тавозе билан хорлик орасидаги фарқ

313 14:35 07.08.2022

Қодиров ва Шойгу норасмий учрашув ўтказди

721 13:07 07.08.2022
« Орқага