Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди

11:05 09.08.2019 166

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ маъмурияти Қурбон ҳайити байрами кунларида кўпроқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш мақсадида Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида 556/555-сонли қўшимча поездлар қатновининг йўлга қўйилганлигини маълум қилди.

Тошкент – Урганч йўналишида ҳаракатланадиган 556-сонли қўшимча поезд 2019 йилнинг 9, 11, 13 август кунлари Тошкент жанубий вокзалидан кундузи соат 14:22да, Урганч – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 555-сонли қўшимча поезд эса 2019 йил 10, 12, 14 август кунлари Урганч вокзалидан эрталаб соат 10:10да жўнайди.

Шунингдек, 9 августдан бошлаб Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида қўшимча 764/763-сонли “AFROSIYOB” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездининг қатновлари ҳам йўлга қўйилади.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 рақамига қўнғироқ ёки жойлардаги темир йўл вокзалларидаги маълумотхоналарга мурожаат қилиш орқали билиб олиш мумкин.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!