Қурбон ҳайитида жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия қилинди

21:05 09.08.2019 230

Тошкент шаҳар ИИББ Қурбон ҳайитида ноқулайлик туғилмаслиги учун аҳолига жамоат транспортидан фойдаланишни тавсия қилди.

Қайд этилишича, Қурбон ҳайити муносабати билан 10 август куни соат 24.00 дан 11 август куни соат 8.00 гача масжидлар атрофидаги йўллар 1 километр масофа доирасида транспорт воситаларининг ҳаракати учун беркитилади. Ҳайдовчилардан автомобилларни тегишли жойларда қолдириш ва ўзгалар учун ноқулайликлар туғдирмасликни сўралди. Шунингдек, имкон қадар шаҳар жамоат транспорти хизматларидан фойдаланиш тавсия этилди.

“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Сизни халқимизнинг шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан табриклаймиз”, – дейилади ИИББ мурожаатида.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!