Саволим бор...

Қурбонликда шерик бўлиш

1431

Савол:

Савол: – Ассалому алайкум! Молиявий имкониятларим чекланганлиги учун бу йил бир ўзим қўй сўйиб ёки қорамолнинг бир қисмига шерик бўлолмадим. Шунинг учун оиламиздагилар билан ўртага маблағ ташлаб, ҳаммамизнинг номимиздан бир дона қўй сўйиб қурбонлик қилсак бўладими?

Жавоб: – Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва боракатуҳ!

Йўқ, бўлмайди. Балоғат ёшига етган, ақлли, муқим, қурбонлик кунларида қарзи ва эҳтиёжидан ортиқ 612,36 гр кумуш қийматига эга молга эга бўлган ҳар бир шахс учун алоҳида қурбонлик вожиб ҳисобланади. Қўй (эчки)ни юқоридаги шартлар топилган ҳар бир шахс алоҳида бир ўзининг номидан қурбонлик қила олади. Қўйга бир неча киши шерик бўла олмайди. Юқоридаги шартлар топилган киши қорамолнинг фақат еттидан бир улушига шерик бўла олади. Валлоҳу аълам.

Муфтий Сухайл Тармуҳаммад

Жамиатул-улама, Дарул-ифто


Жавоб:

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага