Саволим бор...

Қурбонликка аталган қорамолнинг ёши

921

Савол:

Савол:

– Ассалому алайкум! Икки ёшга етмаган қорамол қурбонлик учун ярайдими?

Жавоб: 

– Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва боракатуҳ!

Икки ёшга етмаган қорамол қурбонлик учун ярамайди. Қуйида келадиган ҳадисда аниқ қилиб қурбонликка аталган қорамолнинг ёши иккидан кам бўлмаслиги кераклиги баён этилган. Фиқҳий мазҳабларнинг тўртталаси бу масалада иттифоқ қилганлар ва икки ёшга етмаган қорамол сўйишлик билан қурбонлик адо қилинмайди деб айтадилар.

لا تذبحوا إلا مسنة، إلا أن يعسر عليكم، فتذبحوا جذعة من الضأن “(Қурбонлик) учун қийналмасанглар, қорамолдан мусинна (икки ёшга етган ва ундан катта)ни сўйинглар. Агар қийналсанглар, қурбонлик ёшига етган қўй сўйинглар” (Саҳиҳул муслим, 1963-ҳадис).

Агар икки ёшга етган қорамол топиш мушкул бўлса, қурбонлик шарти топилган қўй (олти ой ва ундан катта) сўйиши мумкин бўлади.

Эслатма: икки ёшга етмаган қорамол шариат талаблари доирасида сўйилган бўлса, қурбонликни соқит қилмаса-да, унинг истеъмол учун ҳалоллигида ҳеч қандай шубҳа йўқ! Валлоҳу аълам.

Муфтий Сухайл Тармуҳаммад

Жамиатул-улама, Дарул-ифто


Жавоб:

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага