Таҳлил

Қурбонликнинг ҳукми

1975

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Қурбонлик ҳам айни шундайки, Аллоҳ таоло у учун йил бўйида уч кунни хослаб қўйгандир: ўн, ўн бир ва ўн иккинчи зулҳижжа.

Ушбу уч кундан ташқари агар сиз қурбонлик қилишни хоҳласангиз, у ҳолда Аллоҳ таолонинг наздида унинг хеч қандай қадр қиймати йўқдир. Чунки, қурбонлик бирор жониворни Аллоҳ учун сўйишнинг номидир. Бир тарафдан сиз жониворни сўйдингиз ва иккинчи тарафдан қурбонлик шарти адо бўлди. Лекин агар сиз бугун қурбонлик қилсангиз, у ҳолда бир эмас, юзта жонивор сўйиб олсангиз ҳам, у қурбонлик ибодати бўлмайди. Чунки, у зулҳижжанинг хос кунларидан ташқари адо қилиниши мумкин бўлмаган ибодатдир. Асл савоб Аллоҳ таолонинг ҳукми ва суннати набавийдадир.

Мақсад шуки, бирорта ҳам амал ўзида ҳеч қандай аҳамият тутмайди. Нима аҳамият бўлса, у Аллоҳ таолонинг ҳукми ва Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидадир.

Қачонки, бирор кимса амал билан бирга, Аллоҳ таолонинг ҳукмига боғланиб олса, унда у амал ибодат бўлади ва ажр-савобга сабаб бўлади. Қачонки, Аллоҳ таолонинг ҳукми ундан четда қолса, энди, унинг ҳеч қандай қадр-қиймати бўлмайди.

Арафот майдонига Аллоҳ таолонинг нозил бўладиган раҳматлари ва у ерга бориб вуқуф қилувчиларга етадиган ажр-савоблар, аслида, ушбу майдоннинг чанглари, тоғлари, саҳро қумлари ва тошлари сабабли эмас, балки, нима ажр-савоб бўлса, у фақат Аллоҳ таолонинг ҳукми сабаблидир.

Аллоҳ таоло ўн, ўн бир ва ўн иккинчи зулҳижжада жонлиқ сўй деди ва қурбонлик қилиш ажр-савобга сабаб бўлди.

Энди, бугун бу амал Аллоҳ таолога маҳбуб бўлди. Шундай маҳбуб бўлдики, бугунги кунда, яъни, наҳр кунида қон оқизишдан ташқари бирор амал бунчалик маҳбуб эмас. Лекин айни шу қурбонликни бошқа оддий кунларда қилсалар, у ҳолда унинг бирор самараси бўлмайди.

Дарҳақиқат, айтиш лозимки, бирорта ибодатда ҳам ва бирорта амалда ҳам, аслида ўзида муқаддаслик йўқ. Муқаддаслик, қачонки, Аллоҳ таолонинг ҳукми бўлса, ўшанда бўлади.

Гўёки, бу бидъат хурофот пайдо қилиш борасида бир сабоқдир. Бидъат – сиз ўзингиз пайдо қилиб ибодат қилиб олган ишнинг номидир. Уни на Аллоҳ таоло ибодат деб ҳукм қилган ва на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

("Фалсафайэ ҳаж ў қурбаний" китобидан. 10-11-бетлар)

Абдулқайюм КОМИЛ таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Қурбон ҳайити ҳақидаги танқидлар сафсатабозликдан бошқа нарса эмас»

1374 14:08 13.08.2019

Қурбонлик тарихи ва унинг бошланаши

2450 18:00 10.08.2019

Қурбонлик – Аллоҳга қурбатдир

2178 12:45 10.08.2019

Қурбонликка аталган қорамолнинг ёши

970 11:30 10.08.2019

Қорамол қурбонлик қилишдаги ният

1253 10:30 10.08.2019
« Орқага