Янгиликлар

Қурғоқчиликдан қийналаётган шаҳарга мусулмонлар ёрдам берди

297

Австралиянинг Стэнторп аҳолиси кутилмаганда мусулмонлар ташкилотидан катта ёрдам олди, дея хабар бермоқда 7news.com.au.  

Қурғоқчиликдан қийналаётган шаҳар декабрь-январь ойларига келиб сувсиз қолиши мумкин эди, бироқ Muslim Aid Australia ташкилоти Стэнторп аҳолисига 190 000 литр сув ва 438 той пичан келтириб берди.

Muslim Aid Australia Квинсленд штатидаги қурғоқчиликка қарши кураш ишларини ўтган йили бошлаган ва Гундивинди шаҳри аҳолисига ёрдам қўлини узатган эди. Ташкилот вакили Риёз Алининг айтишича, кўмак берганлар орасида маҳаллий мусулмонлар ҳам, туркиялик ва британиялик мусулмонлар ҳам бор.

“Одамлар бизга қандай миннатдорчилик билдиришни билмай қолишди, – дейди у. – Бироқ бизга миннатдорчилик керак эмас. Биз севимли ишимизни бажаряпмиз”.

УЛАШИНГ:

« Орқага