Таҳлил

Қуролга айланган тарих

1098

Давлатлар, айниқса ёшлик даврида тарихни маълум сиёсий реалликка мослаштириб, ундан миллатнинг умумий қирраларини шакллантиришда фойдаланиши ноодатий ҳолат эмас. Бироқ сохталаштирилган тарихдан олий ҳокимият даражасида кенг фойдаланиш бошланса, бу нафақат шу давлатнинг ўзидаги ҳолатни, балки бошқалар билан муносабатни ҳам издан чиқаради.

Худди шу ҳолат президенти мамлакатнинг бош тарихчисига айланган, Ташқи разведка хизмати раҳбари Тарихчилар жамиятига ҳам бошлиқ бўлган Россияда кузатиляпти. Бу омиллар нафақат россияликларнинг тарих ҳақидаги тасаввурларини бир одамнинг фикрлари билан тўлдиради, балки ташқарига, биринчи навбатда яқин қўшниларига ҳам тарқатади.

Бунга сабаб - Россия миллий мафкурасининг асосини ташкил этувчи Иккинчи жаҳон уруши (улар учун "Буюк ватан уруши")даги ғалаба СССР томонидан қўлга киритилган ва ўзини унинг вориси деб билувчи Россия МДҲ давлатларини ҳам ғалабага шерик бўлиш учун айнан ўз талқинидаги тарихни қабул қилишга ундамоқда.

Москва талқинидаги тарихда - урушни бошлашда СССР қатнашмаган, Молотов-Риббентроп пакти ўша пайтдаги вазиятдан келиб чиқиб мажбурликдан қабул қилинган, акс ҳолда Германия СССРга ўша заҳоти бостириб кириши мумкин эди, Сталиннинг дипломатик стратегияси ғалаба учун асосий рол ўйнаган.

Путиннинг тарихий ҳикоясидаги империалистик мантиқ тасаввурдаги империяни тиклашга қаратилган - коммунистик мафкура совет халқини бирлаштиришга етарли бўлмай, бунга уруш руҳияти орқали эришилган "Улуғ ватан уруши" давридаги кўринишида.

Бу мантиқ, масалан, украин ва белорусларни руслар билан бир халқ деб ҳисоблаш орқали уларнинг давлатчилигини тан олмайди - улар Россия империясига кирган ва ҳозир ҳам кириши керак. Умуман русийзабонлар бор барча мамлакатлар бу империяга, у қандай номланишидан қатъи назар кириши керак.

СССР сарқитидан қачон қутиламиз?

Болтиқ давлатлари совет тузумини қоралаб чиқди

Урушдаги ғалаба энг бошидан Путин Россиясининг асосий ғояси бўлиб келган - бундан 20 йил олдин, 2000 йил 7 майда президент сифатида қасамёд қилиб, 9 майда қилган дастлабки нутқидаёқ тарихни қайта кўриб чиқишни бошлаган Путин бу ишни ҳозиргача давом эттирмоқда.

Россияда вазият оғирлашгани сари уруш руҳиятига тобора қўпроқ мурожаат қилиняпти ва бу Путиннинг рейтингини ошириш ёки ушлаб туришдан кўпроқ мақсадларда қўлланиляпти. Қуролга айлантирилган ушбу тарихдан сақланишга ҳаракат қилиш лозим. Урушда жон берганларни хотирлайлик ва бир шахснинг тарих ҳикояси кўринишидаги қуролидан узоқроқда бўлайлик.

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Болтиқбўйи давлатларининг Совет Иттифоқига “қўшилгани” қонуний бўлганми?

1132 14:00 19.06.2020

СССР қайта тикланадими?

3533 08:30 13.05.2020

АҚШ Собиқ Иттифоқ давлатларидан қурол сотиб олиш ниятида

1447 21:30 05.05.2020

«Буларнинг авлоди бизни роса сўкади-да»

5781 14:31 28.04.2020

Изоҳсиз: Босқинчиларга ўрнатилган ёдгорлик таъмирланди ~ Тошкент

3180 21:30 20.04.2020
« Орқага