Қуръон ҳаловати

15:00 03.03.2019 809

"Қуръондан туйган, ҳис қилган ҳаловатимни инсонлар ҳам ҳис қилиши умидида, уларга ҳам бу ҳаловатни етказишни истайман".

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ.

Қуръон - Аллоҳ каломидир. Аллоҳ каломи эса қадимдир.

Мўминнинг қалби Робби каломига тўймайди. Қуръонда шундайин ҳаловат борки, бирон бир бошқа роҳатли нарсаларда бу завқ, роҳат ва ҳаловат йўқ!

Зотан, бу Ҳақ таолонинг каломи!

Шайх Шаъровий раҳматуллоҳи алайҳнинг тафсир услубида ўзгача бир йўналиш бўлган. Тафсирларини ўқиганлар, тафсир қилишларини кўрганлар бунга шоҳид бўлишади.

У зот Қуръондан олган мислсиз ҳаловатларини бошқа инсонларга ҳам етказишни истаганларини изҳор қилмоқдалар.

Бу ила у зотнинг мавъиза асносидаги ўзига хос бўлган ўтиришларини англасак ажаб эмас.

Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!