Янгиликлар

Қуръон курсида фаррош йигит қори бўлди

1771

Туркиянинг Диёрбакир вилояти Боғлар туманидаги Қуръон курсида фаррош бўлиб ишловчи 28 ёшли Ражаб Чинор 18 ойда ҳофизи Қуръон бўлди. 

У Қуръон курсини тамомлаган талабаларнинг гувоҳномасида Қуръон ўқийдиганларнинг даражаси ҳақидаги ҳадис ёзилганини кўргач, ўзи ҳам қори бўлишга астойдил қарор қилди. 

Ражаб Чинор курсдаги устозларнинг ёрдами билан Қуръон ўрганишни бошлади. У айни пайтда ҳам ишлаши, ҳам дарс тайёрлашига тўғри келди. Бунинг учун бомдод намозидан кейиноқ ишларини бошлади, ишдан кейин эса кечқурун соат ўнгача дарс тайёрлади. 

“Ҳофиз бўлгандан кейин маънавий ҳузурни сездим ва бундан жуда хурсандман. Бу хурсандчиликни ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайди”, – дейди у. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қуръоннинг етти хил қироати... (давоми)

359 07:30 05.06.2020

Қуръоннинг етти хил қироати...

641 07:00 05.06.2020

Тафаккур ва тадаббур...

344 08:30 02.06.2020

Мен фақат Қуръонни очган эдим...

1250 23:00 01.06.2020

Мўминнинг йўқотгани тадаббур бўлмасин

955 20:39 30.05.2020

Истанбулдаги Қуръон тиловати Грецияга ёқмади

1851 10:11 30.05.2020
« Орқага