Қуръон мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи қаерда бўлиб ўтиши маълум

17:30 13.03.2018 1204

Хабарингиз бор, шу кунларда юртимиз бўйлаб Қуръон мусобақасининг иккинчи босқичи давом этмоқда. 18-19 март кунлари Тошкент шаҳрида ҳам иккинчи босқичнинг ғолиблари аниқланиб, Республика босқичи иштирокчилари маълум бўлади.

Куни кеча мусобақанинг шаҳар босқичи қаерда ўтказилиши маълум бўлди. Унга кўра, Қуръон мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи "Наврўз" тўйхонасида бўлиб ўтади. 18 март куни эркак қориларимиз беллашса, эртаси куни аёл-қизларимиз Республика босқичига йўл олиш учун ҳаракат қилади. Мусобақа 09:00да бошланади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!