Ахлоқ

Қуръон – муваффақият чўққиси

1414
  • Некбинлик (оптимизм), яъни келажакка яхши ният билан, умид билан қарашнинг чўққиси:
لَا تَحْزَنْ إِنَّ اللَّهَ مَعَنَا


«…Ғамгин бўлма, Аллоҳ биз билан биргадир» деган оятдир (Тавба сураси, 40-оят).

Яхшиликка йўйишнинг чўққиси:

فَصَبْرٌ جَمِيلٌ ۖ عَسَى اللَّهُ أَن يَأْتِيَنِي بِهِمْ جَمِيعًا ۚ 

«…Энди чиройли сабр (қиламан). Шоядки Аллоҳ уларни ҳузуримга жамлаб келтирса» деган оятдир (Юсуф сураси, 83-оят).*

  • Розилик мақомининг чўққиси:
أَنِّي مَسَّنِيَ الضُّرُّ وَأَنْتَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ

«…Менга қаттиқ зарар етди. Сен Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлисисан!» деган оятдир (Анбиё сураси, 83- оят).

* Яъқуб алайҳиссалом бу гапни ўғиллари Юсуф алайҳиссаломни йўқотган кунларида айтган эдилар. Йиллар ўтиб, кенжа ўғилларини йўқотган куни ҳам шу гапни айтиб, сўнг Аллоҳ таолонинг марҳаматидан умид узмаганларини билдириб қўйдилар.

Манба: Arabic.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага