Ислом

Қуръон – Расулуллоҳга берилган мўъжиза

776

Биринчи қисм. Муқаддима.

Роббимиз Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз, пайғамбарлар хотами Муҳаммад Мустафога дуруд ва салавотларимиз бўлсин!

Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбарларини тасдиқлаш, танитиш учун уларнинг қўлида мўъжизалар зоҳир этган. Бу ҳам инсоният учун неъматдир, чунки шу орқали инсонлар ҳақни ботилдан, чин пайғамбарни сохта даъвогардан ажрата оладилар.

Тарихга назар солинса, ҳар бир пайғамбарга ўз замонаси ва жамиятига муносиб мўъжиза берилганига гувоҳ бўламиз. Илгарги барча пайғамбарларнинг мўъжизалари ҳиссий бўлиб, ўткинчи эди, яъни пайғамбарнинг вафоти билан мўъжизалари якун топар эди. Масалан, Мусо алайҳиссаломнинг асоси у кишидан кейин илонга айланмаган, Ийсо алайҳиссалом кўтарилгандан кейин ўликни тирилтириш юз бермаган. Илгарги пайғамбарларнинг динлари вақтинча бўлгани учун мўъжизалари ҳам вақтинча бўлган. Шу билан бирга, уларнинг ҳар биридан кейин пайғамбар келиб, ўзидан олдинги пайғамбарни тасдиқлар эди.

Қуръон оятларига яширинган сирлар...

Фаҳм билан тадаббур ўртасидаги фарқ

Тез ижобат бўладиган Қуръоний дуолар...

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўнги пайғамбар эдилар, у зотдан кейин у зотни тасдиқловчи бошқа пайғамбар йўқ эди. Шунингдек, у зотнинг дини бутун инсоният учун юборилган сўнги ва қиёматга қадар боқий дин бўлди. Инсонлар қайси замон ва маконда бўлмасин, барчаларига бу диннинг ҳақлигини аниқлаш учун унинг пайғамбарини тасдиқловчи далил ‒ мўъжиза керак эди. Аллоҳ таоло Ўзининг сўнги китоби Қуръони Каримни сўнги Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни барча замонлару маконларда тасдиқловчи ана шундай абадий мўъжиза бўлишини ирода қилди.

Тўғри, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам олдинги пайғамбарларларда бўлгани каби, балки янада улканроқ бир қатор ҳиссий мўъжизалар ҳам берилган эди. Бироқ, улар ҳам бошқа пайғамбарларнинг мўъжизалари қатори ўтмишда қолди, фақат хабарларда нақл қилинади . Аммо у зотга абадий мўъжиза қилиб берилган Қуръон бугун ‒ орадан 14 аср ўтиб ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нубувватларини тасдиқловчи ўлмас далил бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

Фаранг ёзувчиси Устоз Муҳтадий «Муҳаммад ‒ Аллоҳнинг Расулидир» номли китобида шундай дейди:

«Муҳаммад алайҳиссаломдан олдинги пайғамбарларнинг мўъжизалари вақтинча мўъжизалар бўлган. Шунинг учун ҳам улар тез унутилиши табиий эди. Аммо биз абадий мўъжиза деб айтаётган Қуръон мўъжизаси ўлмасдир. Чунки унинг таъсири давомий, фаоллиги узликсиз бардавомдир. Уни кўриш учун мўмин инсонга ҳар қандай замон ва маконда Қуръонни шундоқ тиловат қилишнинг ўзи етарлидир».

Имом Байҳақий Қуръоннинг далолати, унинг арабларни беллашувга чорлагани, бироқ, унга ўхшашини келитиршдан бутун инсоният ожиз қолганини айта туриб: «Унинг олдида ожиз қолиш у зот алайҳиссаломнинг рисолатларига ва нубувватлари чин эканига далолат қилувчи энг катта очиқ‑ойдин белгидир. Бу ҳал қилувчи ҳужжатдир, равшан далилдир», дейди.

Қуръони Карим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг абадий мўъжизаси экан, бу ҳақиқат айнан қайси нуқталарда намоён бўлишини уламоларимиз таҳлил қилиб, баён қилганлар. Биз улардан асосийларини қисқача эслаб ўтамиз.

 

Давоми бор...

Қори Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қуръони каримда зикри келган ҳайвонлар:

440 13:30 27.05.2020

Асал ва арининг сирлари

1203 23:00 26.05.2020

Қаерда ва қачон дуо қилиш керак?

564 20:00 25.05.2020

Ислом дини "пиар"га муҳтож эмас!

2483 03:40 20.05.2020

Қамоқдан Қуръон туфайли озод бўлган йигитча

3602 09:30 19.05.2020

Астрономик ҳодисалар

996 07:30 16.05.2020
« Орқага