Қуръон сўз ва иборалари” изоҳли луғати нашр этилди

16:30 01.02.2018 951

Тошкент Ислом университети Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан “Маърифат зиёси” туркумида тайёрланган “Қуръон сўз ва иборалари” изоҳли луғати нашр этилди. Унда Қуръони каримда келган жами икки юздан ортиқ сўз ва ибораларнинг шарҳи манбалар асосида баён этилган. Жумладан, унда сураларнинг баёни, Аллоҳнинг исмлари, фаришталар, пайғамбарлар, дин, қабила, қавм номлари, охиратдаги жой номларининг изоҳлари келтирилган. Шунингдек, географик жой номлари, лақаблар, ҳайвон, ҳашарот, қушлар, мевалар, маъданлар ҳақидаги маълумотлар ҳам ўрин олган. 

Нашр Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан молиялаштирилган А-1-049 – рақамли “IX-XV асрларга оид Марказий Осиё Қуръон тафсирлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш” амалий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ва исломшунос тадқиқотчилар, талабалар ҳамда Қуръон илмларига қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган. 

Манба: Islamcenter.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!