Ахлоқ

Қуръон ва ҳадисга юксак эҳтиром

913

Мавлоно Абдулҳай соҳиб бавосил ҳасталигига мубтало эдилар. Бирор даво фойда бермас, кундан-кунга касаллик кучайиб бораётган эди. Ҳаттоки, жон чиқиб кетиш ҳолатигача етган эди. Ҳазрат гоҳо беҳуш бўлар, гоҳо ҳушларига келар эдилар. Бу ҳолатни эшитиб Саййид Аҳмад соҳиб Ҳазратнинг ҳузурларига ташриф буюрдилар. Ҳазрат Мавлоно бироз ҳушларига келиб, Саййид соҳибни кўрдилар ва танидилар. Саййид соҳиб: «Аҳволингиз қандай?» – деб сўрадилар. Ҳазрат Мавлоно: «Жудаям оғир. Сиз ҳаққимга дуо қилсангиз ва кўксимга оёғингизни қўйсангиз. Унинг баракотидан Аллоҳ таоло бу мусибатдан нажот берса», – дедилар. Саййид соҳиб: «Мавлоно Соҳиб! Сизнинг кўксингизда Қуръон ва ҳадис илми бор. Мен унга оёғимни қўйишим муносиб эмас», – дедилар. Кейин “Бисмиллаҳ”ни айтиб ўнг қўлларини қўйдилар. Ҳазрати Мавлонога анча таскин бўлди ва бир неча бор: “ألله رفيق الاعلي” ни  тиллари ила айтдилар ва вафот этдилар. Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

 (“Намуне ке инсан – Ўрнак бўладиган инсонлар” китобидан. 125-бет)

Абдулқайюм Комил таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Намангандаги ноёб Қуръон қўлёзмаси

1330 09:56 06.07.2020

Алҳамдулиллаҳки, сигирга сиғинмаймиз...

1248 19:30 05.07.2020

"Одамлар учун ҳисоб-китоб онлари яқинлашиб қолди..."

1390 17:30 05.07.2020

«Ҳамма кучни Қуръондан оламиз» 

1011 12:00 05.07.2020

Дуонинг ижобат, ҳожатнинг раво бўлиши

1126 07:00 03.07.2020

Уч пора Қуръон ёдлаган мелиса

6185 11:54 02.07.2020
« Орқага