Илм

Қуръонда нечта оят бор?

1632

Оятлар сонини: Басра олимлари 6204 та,

Макка олимлари 6219 та,

Куфа олимлари 6236 та,

Шом уламолари 6225 та кўрсатган.

Баъзи олимлар бундан ҳам кўпроқ белгилашган. Масалан, юртдошимиз Маҳмуд Замахшарий (ваф. 1149) “Ал-Кашшоф” тафсирида Қуръони каримда 114 сура, 6666 оят, 77439 сўз ва 325343 дона ҳарф бор, деб ёзган.

Кўп тафсирчилар Куфа олимлари фикрини ёқлашади. Қуръони каримнинг бугун тарқатилаётган нусхаларида ҳам оятлар сони 6236 та белгиланган.

Қуръон оятлари сонини белгилашда фикрлар фарқли бўлишига қироат олимларининг тўхташ (вақф) аломатини турли жойга қўйишгани сабабдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобийларга Қуръондан таълим бераётиб ўқиганларида оят охирида тўхташ кераклигини билдирадиган даражада тин олардилар. Маъно тугалланмаган бўлса, гоҳо кейинги оятни ҳам қўшиб ўқирдилар. Тинглаб ўтирган саҳобийлардан айримлари Пайғамбаримиз алайҳиссалом тин олган жойгача бўлган қисмни бир оят деб ҳисоблашса, бошқалари маъно тугаллангунича давом этган қисмни бир оят деб билишган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳижр сураси тафсири

349 06:30 28.03.2020

Иброҳим сураси тафсири

268 06:30 27.03.2020

Эндиям тавба қилмайликми?..

967 23:30 26.03.2020

Тавба сураси тафсири

539 06:30 26.03.2020

Агар ночор бўлса, имкон топгунча сабр қилиб туринг

1159 13:18 25.03.2020

Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг аёллари билан муомалада ташқи кўринишлари

949 12:00 25.03.2020
« Орқага