Илм

Қуръонда сув ҳақида...

2144

Гершел телескопи орқали коинотни ўрганаётган фалакшунослар кометаларнинг бирида ердагига ўхшаш сувни учратишди. Бугунги кунгача танилиб келинган назарияга кўра, Ер пайдо бўлганида етарлича қуруқ бўлган – унинг Қуёшга яқин жойлашгани учун ҳаводаги буғнинг музга айланиб, ёш сайёранинг таркибий қисмига айланиши имконсиз эди. Шу боис Ер юзининг учдан икки қисмини қоплаб олган уммонлар Ернинг пайдо бўлганидан кейинроқ унга жойлаштирилган эди.

Олимлар коинотдаги турли комета ва метеоритларда жойлашган муз таркибларини ўрганиб, унинг Ер сайёраси уммонларидаги сувнинг таркибига жуда ўхшаш эканлигини аниқладилар. Шунга кўра, дунё олимлари Ер сайёрасига сувнинг осмондан метеорит ва кометалар орқали ташиб келинганини тасдиқладилар.

Мана шу жойда, Аллоҳ таолонинг Қуръони Каримда зикр қилган: «Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик. Албатта, Биз уни кетказишга ҳам қодирдирмиз», – деган оятини эсламасликнинг иложи йўқ («Мўминун» сураси, 18-оят).

Дарҳақиқат, Аллоҳ таолонинг ўзи қуп-қуруқ тупроқдан бўлган Ерни ўз манзилига жойлаштирди. Осмондан ўлчов билан сув тушириб, уни Ерга жойлаштирди.  Агар истаса, уни кетказишга ҳам қодирдир. «Айтингларчи, агар сувларингиз ерга сингиб кетса, сизларга ким осонгина топиладиган сувни келтиради?» («Мулк» сураси, 30-оят). Ҳеч ким, фақат Аллоҳ!

Манба: Quran.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шайх Нуриддин Итр раҳимаҳуллоҳ ҳақида хотиралар

214 22:25 25.09.2020

Ўзбекистон – Афғонистон: пандемияга қарамай, товар айланмаси ошди

85 22:00 25.09.2020

Ислом молияси: долзарб саволларга мухтасар жавоблар

141 21:35 25.09.2020

Вилоят ҳокимлари алмашди

368 21:05 25.09.2020

Буюк уламоларнинг камтарликлари...

365 20:35 25.09.2020

Россия ва Хитойдан вакцина сотиб олинади

305 19:40 25.09.2020
« Орқага