Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Қуръонда зикр этилган қалб турлари

2891

Аллоҳ таоло Қуръони каримда қалбнинг бир қанча турларини зикр этган. Жумладан:

1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, куфр, ширк, нифоқ ва разолатлардан пок қалб (Шуаро сураси, 89-оят).

2. Муниб қалб – Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, тоатига юзланувчи қалб (Қоф сураси, 33-оят).

3. Мухбит қалб – бўйсунувчи, таскин топувчи қалб (Ҳаж сураси, 54-оят).

4. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи қалб (Мўминун сураси, 60-оят).

5. Тақий қалб – Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилувчи тақволи қалб (Ҳаж сураси, 32-оят).

6. Маҳдий (ҳидоят қилинган) қалб – Аллоҳнинг тақдирига рози бўлувчи, Унинг амрига бўйсунувчи қалб (Тағобун сураси, 11-оят).

7. Мутмаин қалб – Аллоҳнинг тавҳиди ва зикри билан хотиржам бўлувчи қалб (Раъд сураси, 28-оят).

8. Ҳай (тирик) қалб – эшитган гапларини тушунувчи, Аллоҳ келтирган мисоллардан ибрат олувчи қалб (Қоф сураси, 37-оят).

9. Мариз қалб – шак-шубҳага, нифоққа, ман этилган шаҳватларга гирифтор бўлган касал қалб (Аҳзоб сураси, 32-оят).

10. Аъмо қалб – тўғри йўлни кўрмайдиган, ҳақиқатни идрок этмайдиган кўр қалб (Ҳаж сураси, 46-оят).

11. Лоҳий қалб – Қуръони каримдан ғофил, дунё шаҳватлари билан овора, ақл юритишдан маҳрум қалб (Анбиё сураси, 3-оят).

12. Осим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган қалб (Бақара сураси, 283-оят).

13. Мутакаббир қалб – Аллоҳнинг тавҳидидан, У Зотга итоат этишдан кибр қилувчи, кўп зулм қилувчи қалб (Ғофир сураси, 35-оят).

14. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқат ва мурувватдан мосуво қалб (Оли Имрон сураси, 159-оят).

15. Махтум (муҳрланган) қалб – ҳидоятдан тўсилган, ақл юритмайдиган қалб (Жосия сураси, 23-оят).

16. Қосий (қаттиқ) қалб – имонга юмшамайдиган, танбеҳ ва огоҳлантириш таъсир этмайдиган, Аллоҳнинг зикридан юз ўгирувчи қалб (Моида сураси, 13-оят).

17. Ғофил қалб – Аллоҳнинг зикридан ғофил, нафсига бўйсунувчи қалб (Каҳф сураси, 28-оят).

18. Ағлаф (беркитилган) қалб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзлари етиб бормайдиган қалб (Бақара сураси, 88-оят).

19. Зоиғ қалб – ҳақдан тойилувчи қалб (Оли Имрон сураси, 7-оят).

20. Муриб қалб – шубҳаланувчи қалб (Тавба сураси, 45-оят).

Зиёвуддин Раҳимнинг
“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қуръонни ёд олган маҳбусларнинг қамоқ муддати қисқартирилади – Дубай

649 11:21 30.12.2021

Масжидул ҳаромга кўзи ожизлар учун электрон Қуръон олиб келинди

264 09:33 28.12.2021

5 нафар қори талаба 30 пора Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб берди

1117 17:05 25.12.2021

Шайх Алижон қори: «Қуръон курслари ҳар бир вилоятда очилади»

1329 11:10 15.12.2021

Қуръони каримнинг таҳрифдан сақланиши (биринчи қисм)

694 18:05 10.12.2021

Исломда иқтисодий таълимотнинг таянч асослари

817 21:05 06.12.2021
« Орқага