Саволим бор...

Қуръондаги "содиқлар" таърифи

993

Савол:

Савол: Ассаламу алайкум, Мубашшир домла! Сизни ҳурмат қиламан. Ишларингизга Аллоҳ ёр ва ёрдамчи бўлсин. Малол келмаса, бир саволим бор эди. Қуръонда “Аҳли содиқлар” деган таъриф бор. Аҳли содиқлар ким?

Жавоб: Ваалайкум ассалом. Қуръонда "Аҳли содиқлар" деган таъриф йўқ, балки "содиқлар" бор. Аллоҳ таоло: "Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар" ("Тавба" сураси, 119-оят).
"Ал-Васит" тафсирида "Аллоҳнинг динида нияти, сўзи, амали ва ихлоси рост бўлган кишилар"ни содиқлар дейилган. Бундай кишилар бўлишга буюрилгани сабаби ростлик нимада топилса, уни зийнатлаган. Ёлғон нимада топилса, уни бузган. 

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад


Жавоб:

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага