Иймон

Қуръонга боғланиш нима дегани?

1180

Мен бу гапни ўзимга ва сизларга ҳам айтган эдим, яна бир марта қайтараман, кимнинг илгари кундалик одат қилган вазифаси бўлса, масалан, ҳар куни ярим пора Қуръон ўқишга одатланган бўлса, энди у бир пора ўқишни одат қилсин, тўлиқ бир пора ўқиб юрган бўлса икки пора ўқисин ва ҳаказо...

Имом Нававий уламоларнинг: “Қуръон тиловати зикр турларининг энг афзали экани ҳамда у истиғфор, тасбиҳ, таҳлил ва бошқа барча зикрлардан афзал экани” ҳақидаги ижмоларини нақл қилган.

Мен сизларга шуни айтмоқчиманки, барча қийинчиликлардан енгиллашиш ва қутилиш калити Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Китобига боғланишда кўзга ташланади. Буни билган билди, билмаган эса ҳали ҳам билгани йўқ. Биз ушбу ҳақиқатни билиб олишимиз лозим.

Мен Аллоҳ таолонинг Китобига боғланиш деганимда уни тўғри ўқиш ва уни ўзидан илгариги устозлардан қабул қилиб олиш ҳамда уламолар айтганларидек, уни ўқишда мулоҳаза юритиб тиловат қилишни назарда тутаяпман. Бу гапни имом Нававий ва бошқа уламолар ҳам айтиб ўтганлар.

Яна тиловат Қуръон тиловатининг маълум ва машҳур одобларига мувофиқ бўлиши керак.

Кимки Аллоҳ азза ва жалланинг Китобига мана шу шаклда боғланса, Аллоҳ таоло унинг барча ғам-ташвишларини енгиллаштиради. Бу ташвишлар унинг ўзига тегишли хос ёки умумий бўлсин Аллоҳ уларнинг барини кетказади.

Бу ҳақиқатдир, эй дўстларим!

Шайх Рамазон Бутий

Абдуллоҳ Ғуломов тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Синовлар ва 8 йилдан ошиқ муддатдан бери амал қилмай келинаётган ечим

1689 07:00 09.04.2020

Шайх Муҳаммад Саид Бутий тавсия қилган вирдлар

1418 19:30 06.04.2020

Мусулмон киши нафсини қандай поклайди?

1383 12:30 06.04.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

589 19:00 03.04.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

440 18:58 28.03.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

497 19:00 25.03.2020
« Орқага