CАВОЛ:
Баъзан ижтимоий тармоқларда айримларнинг намоз ўқишда Қуръонга қараб қироат қилганига гувоҳ бўляпмиз, шу иш тўғрими?
ЖАВОБ:
Қуръони каримга қараб намоз ўқиш намоз бузилишига сабаб бўлади. Чунки уламоларимиз намоздаги киши китобга қараб қироат қилишини намоз ўқимаётган кишидан бир нарсани ўрганиб, уни қироат қилишга ўхшатганлар ва бу билан намоз бузилади, деб фатво берганлар. Бу ҳақда “Дурарул ҳукком” китобида қуйидаги матн келтирилган:
яъни: “(Намоз ичида) мусҳафга қараб ўқиш – намозни бузади. Чунки бу мусҳафдан ўрганиш ҳисобланиб, намоз ўқимаётган кишидан нарса ўрганишга ўхшайди”.
Мулла Алий Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳу бобил иноя” китобида ва Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам “Нафъул муфтий” китобида намоз ичида туриб китобга қараб ўқиганда – намоз бузилишини баён қилганлар. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази