Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Қуръони карим борасида 25 та ҳақиқат

2454

Қуръон — Аллоҳ таолонинг каломи, ер юзида энг улуғвор ва ўқилиши шарт бўлган китобдир. Унда инкор этиб бўлмайдиган фактлар ва илмий кашфиётлар мужассам. Қуръон — мўъжиза, яъни (инсон ақлини) ожиз қолдирувчидир. Қуйида ушбу Муқаддас Китоб ҳақида сиз билган ва билмаган қизиқарли фактлар савол-жавоб шаклида келтирилган.

1. Қуръон неча пора (бўлим)дан иборат?

— 30.

2. Қуръонда нечта сура бор?

— 114 сура.

3. Маккада нечта сура нозил қилинган?

— 85та.

4. Мадинада нечта сура нозил қилинган?

— 29та.

5. Қуръонда нечта оят бор?

— Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Ҳабиб ас-Сулмийдан, Али ибн Абу Толибдан розияллоҳу анҳу ривоятига эргашувчи куфий мазҳаби (мактаби)га кўра, оятларнинг сони 6236 тадир.

6. Қуръонда нечта сўз бор?

— 77439.

7. Қуръонда нечта ҳарф бор?

— 323015.

8. Қуръонда нечта ҳарфусти белгилари бор?

— 1025030.

9. Энг кичик сура қайси?

— “Кавсар” сураси, у учта оятдан иборат.

10. Қайси сура энг узун?

— "Бақара" сураси.

11. Қуръондаги энг узун оят қайси?

— "Дин" деб аталувчи "Бақара" сурасининг 282-ояти.

12. Энг узун сўз қайси?

— Анулзимукума (Ҳуд сураси, 28-оят).

13. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи нозил қилинган сура қайси?

— "Алақ" сураси.

14. Қуръондаги энг эъзозланган сура қайси?

- "Фотиҳа" сураси.

15. Қуръонда энг улуғвор қайси сура ҳисобланади?

— "Бақара" сураси.

16. Қайси сура Қуръоннинг ярмига тенг?

— "Залзалат" сураси.

17. Қайси сура Қуръоннинг учдан бир қисмига тенг?

— "Ихлос" сураси.

18. Оятларнинг қайси бири энг қимматли ва эътирофли ҳисобланади?

— "Бақара" сурасининг 255-ояти — "Оятал Курсий”.

19. Қайси сура инсонни Дажжол ёмонлигидан сақлайди?

— "Каҳф" сураси.

20. Уйда ўқилган қайси сурадан жин қочади?

— "Бақара" сурасидан.

21. Қайси сура икки пайғамбар номи билан тугайди?

— "Аъла" сураси.

22. Қуръонда қайси сўз кўп такрорланади? 

— "Аллоҳ" исми, 2640 марта.

23. Қайси сурада Аллоҳ таолонинг исми ҳар бир оятда зикр қилинган?

— "Мужодалат" сураси.

24. Қуръонда қандай илоҳий китоблар тилга олинган?

— Таврот, Забур, Инжил китоблари, Иброҳим ва Мусо алайҳиссаломлар битиклари.

25. Қуръони каримда қайси пайғамбарлар номи тилга олинган?

1. Одам алайҳиссалом.

2. Идрис алайҳиссалом.

3. Нуҳ алайҳиссалом.

4. Ҳуд алайҳиссалом.

5. Солиҳ алайҳиссалом.

6. Иброҳим алайҳиссалом.

7. Лут алайҳиссалом.

8. Исмоил алайҳиссалом.

9. Исҳоқ алайҳиссалом.

10. Яъқуб алайҳиссалом.

11. Юсуф алайҳиссалом.

12. Айюб алайҳиссалом.

13. Шуайб алайҳиссалом.

14. Мусо алайҳиссалом.

15. Ҳорун алайҳиссалом.

16. Юнус алайҳиссалом.

17. Довуд алайҳиссалом.

18. Сулаймон алайҳиссалом.

19. Илёс алайҳиссалом.

20. Ал-Ясаъ алайҳиссалом.

21. Закариё алайҳиссалом.

22. Яҳё алайхиссалом.

23. Зулкифл алайҳиссалом.

24. Исо алайҳиссалом.

25. Муҳаммад алайҳиссалом.

Абдулқодир Маҳмуд тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

164 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

306 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

379 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

322 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

56 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

261 17:10 22.03.2023
« Орқага