Бугун 2-ҳафта ҳифз йўналиши бўйича мусобақалар бўлиб ўтади.
Мазкур жараёнга 10 қорилар ичида Фарғона вилоятидан 4 нафар, Тошкент шаҳридан 3, Наманган вилоятидан 2 ва Сурхондарё вилоятидан 1 нафар қориларимиз қатнашади.
Шу ўринда бошқа вилоятлар қориларининг суст қатнашишига эътирозимиз бор. Қорақалпоғистон, Жиззах, Самарқанд, Навоий ва Сирдарё вилоятларидан ҳифз йўналишига бирор киши қатнашмаганини нима билан изоҳлаш мумкин? Ахир бу вилоятларда ҳам ҳофизи Қуръонлар кўп топилади. Балки, ёдлаганларини такрор қилиб, қаттиқ тайёргарлик кўришаётгандир...
Иншааллоҳ, мазкур вилоятлардан ҳам Қуръон мусобақасига қатнашувчилар кўпайиб, улар ҳам ғолиб сафидан ўрин олса, ажаб эмас.
Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси — 1442» танловининг ҳифз йўналиши бўйича мусобақа бугун соат 20:00 да бошланади.
Барча мухлисларни қориларимизнинг ширали овозларида Каломи шарифни тинглашга даъват этамиз.
«Қуръони Карим мусобақаси – 1442»: Қуръон мусобақаси жараёнларидан четда қолманг!
Жараённи ушбу манзилда кўришингиз мумкин.