Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қуръони карим тиловати - энг афзал ибодатлардандир

181

АzonTV илмий-маърифий онлайн телеканалида юртимизнинг аҳли қуръонларидан бири, устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган Қуръон мусобақаси 3-ҳафта саралаш жараёнлари давом этмоқда.

Бугун соат 20:00да тиловат йўналиши бўйича қориларимиз беллашади. Жараённи онлайн кузатиб боришингиз мумкин. 

Ибодатлар орасида энг афзали Қуръони карим тиловатидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларини бунга қизиқтирганлар. Қуръони карим соҳибини шафоат қилади. Шайтон васвасаларидан қўрғон бўлади. Унинг тиловати гуноҳларни ўчирадиган, савобларни кўпайтирадиган энг гўзал амалдир. Гўзал тажвид ва соҳир овоз ила ўқилган ояти карималар ташна дилларга иймон ҳаловатини бахш этади. Ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳони ҳар куни Қуръони Карим ҳаққини адо этишга буюрганлар. Буни 200-250 оят ўқиш ёки 100 оят ва Ихлос сурасини уч бора ўқиш билан адо этиш, деб тушунтирганлар. Қуръони каримдаги кўпгина суралар ва баъзи оятларнинг фазилатлари зикр қилинган. Ушбу тиловатнинг Қиёмат куни шафоат қилиши, савоблар кўпайтириб ёзилиши, ҳожатларнинг раво бўлиши, беморларга шифо бўлиши, дуоларнинг ижобат бўлиши, тетиклик ва ақлга мусаффолик бериши ва бошқа кўпгина фазилатлари баён қилинган. Шундай суралардан “Ёсин”, “Фатҳ”, “Ар-Роҳман”, “Воқеа”, “Духон”, “Мулк”, “Набаъ”, “Каҳф” ва бошқаларни санаш мумкин. Оятлардан «Ал-Курсий», “Бақара” сурасининг охирги икки ояти, “Тавба” сурасининг охирги икки ояти, “Ҳашр” сурасининг охирги уч ояти ва бошқалар бор.

Мўмин киши ҳар куни Қуръони карим ҳаққини адо этиш учун алоҳида вақт ажратиши керак. Аммо кўпинча имкон топилмайди. Ёки шунчаки бу вазифа борлиги ёддан кўтарилади. Ҳар қандай хасталикни даволовчи моҳир табиб каби уламоларимиз беш вақт намозда қуйидаги сураларнинг тиловатини тавсия қиладилар: бомдоддан кейин “Ёсин” сураси – 83 оят, пешиндан кейин “Ар-Роҳман” сураси – 78 оят ёки “Фатҳ” сураси – 29 оят, асрда “Набаъ” (Амма) сураси – 40 оят, шомдан сўнг “Воқеа” сураси – 96 оят, хуфтондан сўнг “Мулк” сураси – 30 оят. Жами 350 оят атрофида ҳар куни ўқилади. Демак, мўминлар намоздан сўнг ушбу сураларнинг тиловати сабабли Қуръони каримнинг ҳар кунлик ҳаққини адо этиш билан бирга мазкур сураларнинг фазилатларидан ҳам баҳраманд бўладилар.

Каломи шарифнинг қироатига ошно, қалби Қуръон тиловатига ошиқ азизларимизни АzonTV ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боришга чорлаб қоламиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тиловат йўналишида қатнашувчи қорилар билан танишинг!

252 22:00 01.03.2021

“Анфол” сурасининг оятлари гўзал тиловат қилинди 

350 14:20 26.02.2021

Ҳифз йўналиши бўйича 8-ҳафта ғолиблари аниқланди

191 10:40 25.02.2021

Диққат: Ҳофизи Қуръонлар беллашуви бошланмоқда

176 19:45 24.02.2021

Қуръон – ҳикмат ила нозил бўлган калом

192 14:03 24.02.2021

Қуръон билан ўтказилган бир кеча Қуръонсиз ўтган бир умрдан афзалдир

229 09:52 24.02.2021
« Орқага