Ислом

“Қуръони карим замонга мос китоб эмасми?!”

1498

Ҳазрат Мавлоно Поланпурий раҳматуллоҳи алайҳдан бир европалик одам: Бугунги кунда Қуръони карим ўрнига, ҳозирги даврга муносиб бўладиган бирор замонавий китоб бўлиши керак эмасми? деб савол берди.

Ҳазрат Мавлоно унга: Ёшингиз нечида? дедилар. 

У: Ёшим ўттизда деди. 

Ҳазрат Мавлоно: Бу сизнинг энг мукаммал ёшлик даврингиз, энди сизнинг қоматингиз ўсмайди ҳам, кичраймайди ҳам. Шунинг учун, сизнинг ҳозирги кийимингизнинг ўлчами (размери), ўлимингизгача бир хил туради, ўзгармайди. Энди, сиз бир икки яшар болалик даврингизда онангиз сиз учун тикиб берган кўйлакни, онамнинг хатоси деб айта олмайсиз. Балки, у давр болалик даври эди деб тан оласиз. Болаликда борган сайин қомат ўсиб бораверди, кийим размери ҳам катталашиб бораверди. Энди, мукаммал ўспиринлик даврига етиб, қомат ўсишдан тўхтайди, ўша пайтдаги жисмнинг размери ўлимгача бир хил туради. Ҳазрат Одам алайҳиссалом даврлари, инсоният жиҳатидан болалик даври эди. Кейинчалик Нуҳ алайҳиссалом даврлари келди.

Инсониятда кўп ўзгаришлар бўлди. Шунга муносиб аҳкомлар берилди. Шундай қилиб охири Пайғамбарлар хатмловчиси Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар. У инсониятнинг ҳар тарафлама энг мукаммал ўспиринлик даври эди. Шунинг учун Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин бирор пайғамбар келмайди ва шариъати

Муҳаммадия қиёматгача давом этади. Бошқа бирорта илоҳий китоб нозил бўлишига ҳожат йўқ”. 

Абдулқаййум Комил таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аёллар бошяланг Қуръон ўқиши мумкинми?

1949 13:30 01.08.2020

Бугун соат 21:00 да Қуръон ва дуо кечасини ўтказиб юборманг! 

675 20:27 30.07.2020

Мустажоб бўлмайдиган дуо....

1224 07:30 25.07.2020

Қуръон қиссалари

804 20:00 24.07.2020

Ичи Қуръонга тўла қорини таҳқирлашимиз тўғрими?

2987 22:09 22.07.2020

Қуръон қиссалари

762 18:20 22.07.2020
« Орқага