Қуръони Каримни ёдлаш ва уни унутишнинг хатари ҳақида. 

10:00 27.06.2019 1633

Неча марта айтиб келаман? Албатта Қуръонни тиловат қилиш  ва уни устозлардан қабул қилиб ўрганиш Қуръон хизмати йўлида босилган биринчи қадам бўлиши лозим.  Иккинчи қадам эса ёдлаган Қуръон сураларини ёдида сақлаб қолишдир. 

Сиз Қуръонни ёдда сақлаб юргувчилар учун Аллоҳ тайёрлаб қўйган ажру савобларни улуғ деб билинг. Лекин Қуръон ёдлаган киши  Қуръонни эсдан чиқариш хатари борлигини ҳам кўз олдига келтириши лозим. 
Абу Довуд, Термизий ҳамда Ибни Можжалар Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга умматимнинг ажрлари, хатто киши масжиддан чиқариб ташлаган хас чўпнинг (савоби) ҳам кўрсатилди. Яна менга умматимнинг гуноҳлари ҳам кўрсатилди. Мен Қуръондан бир сура ёки оят берилиб, кейин уни унутган кишининг гуноҳидан каттароқ гуноҳни кўрмадим”, - дедилар.

Кўпчлик одамлар менга; “Сиз одамларга Аллоҳ таолонинг Китобини ёдлашдан эҳтиёт бўлишларини айтаётган экансиз”, дейишди. Ҳа мен ҳозир ҳам шундай дейман. Мен доим ўзимга ва барча мусулмонларга Аллоҳ таолонинг Китобига хизмат қилган ва уни ёдлаб тиловат қилган кишилар учун Аллоҳ таоло тайёрлаб қўйган катта-катта ажру савоблар борлиги ҳақида айтиб келаман. Лекин мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, бугун ёдлаб эртага эсдан чиқарган киши учун аянчли хатар ва катта гуноҳ борлигини ҳам айтишим лозим. Агар мен кишиларни ёдлашдан эҳтиёт бўлишлари кераклигини айтганликда айбланаётган бўлсам, бу ишда мендан олдин Расулуллоҳ ҳам айбланишлари керак бўлар эди. Барча мусулмонларга  айтаманки, улар Аллоҳнинг Китоби йўлида хизмат қилишга чақирадиган ушбу улуғ савобли ишни билишлари лозим. Ва яна улар Расулуллоҳ эслатиб ўтган ушбу гуноҳни ҳам унутмаслиги ва бу икки иш ўртасида ўзининг тутган ўрни қандай эканини билишлари лозимлигини ҳам эслатиб қўймоқчиман. Киши ўзининг ҳозирги ва кейинги ҳолати  қандай бўлишига эътибор бериши лозим. Аҳамият беришимиз керак бўлган нарса шуки эй дўстларим! Масжидлар ва илм даргоҳларида Аллоҳнинг Китоби йўлида хизмат қилаётган кишилар жуда ҳам камдир.

Имом Бутийнинг ушбу суҳбатидан эркин таржима қилинди. 
Абдуллоҳ Ғуломов.
26.06.2019-йил.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!