«Қуръонларнинг йиртилиши – бузуқликнинг янгича кўриниши»

12:30 12.06.2019 1251

Германия мусулмонлар марказий кенгаши paиси Айман Мазйек Бремен шаҳридаги “Раҳмон” масжидида тахминан элликта Қуръони Каримнинг йиртилишини қаттиқ танқид қилди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда. 

“Бу – бузуқликнинг янгича кўриниши. Мусулмонларга, масжидларга, умуман динларга қарши нафрат ва зўравонликни кучайтириш очиқ-ойдин мақсад қилиб олинган”, – деди Мазйек. 

Шунингдек, у мазкур ҳодиса шунчаки “мол-мулкка зарар етказиш” сифатида баҳоланганини, на сиёсатчилар ва на жамият ҳодисани етарлича танқид қилмаганини таъкидлади. Мазйек ҳодисанинг батафсил ўрганилишини ва қатъий тарзда тергов ўтказилишини талаб қилди. 

Ўтган шанба куни Бремен шаҳридаги “Раҳмон” масжидида номаълум киши (ёки кишилар) томонидан эликка яқин Қуръон йиртиб ташланган ва айрим саҳифалари ҳожатхонага ташланган. 

Туркия президенти девонхонасининг коммуникация департаменти бошлиғи Фахриддин Алтун Твиттерлаги саҳифаси орқали ушбу ҳодисани “Исломга душманликнинг бир кўриниши” деб атади. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!