Янгиликлар

Қуръонни эшитиб ёдлади, 14 марта ҳатм қилди

1485

Туркиянинг Хатай вилояти Искандарун туманида яшайдиган 31 ёшли Зайнаб Эсро Оқурнинг кўзлари туғилганидан бери кўрмайди. Шунга қарамай, у Қуръони каримни ёдлашнинг уддасидан чиқди.

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Зайнаб тўрт йил муқаддам Қуръон курсига қатнай бошлаган. Курсдаги устози плеер совға қилгач, Қуръонни эшитган ҳолда ёдлай бошлади ва бу ишни уч йил ичида тугатди. Шундан сўнг ҳофизлик имтиҳонидан муваффақиятли ўтиб, Қуръон ҳофизи номини олди.   

Сураларни эсдан чиқариб қўймаслик учун мунтазам такрорлаб турадиган Зайнаб Қуръони каримни 14 марта ҳатм қилди.

“Агар кўзларим кўрганида Қуръонни жуда кўп ўқиган бўлардим”, – дейди у.

Манба: Анадўли агентлиги

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия ИШИДчиларни депортация қилишни бошлади

1181 10:00 12.11.2019

Туркия ва Россия: 100 йил олдинга қайтамиз

1385 19:00 06.11.2019

Туркия қамоқхоналарида сақланаётган ИШИДчилар ватанига қайтариб юборилади

579 11:30 05.11.2019

Истанбулдан Бухоро ва Самарқандга чартер рейслар йўлга қўйилади

403 09:00 30.10.2019

Тарихда бугун: Туркияда республика эълон қилинди

1304 18:30 29.10.2019
« Орқага