Ислом

Қуръонни тез ўқиса бўладими?

1450

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни шошилмасдан, ҳарфларни дона-дона қилиб ўқиганлар, саҳобаларга ҳам шуни ўргатганлар. Саҳобаи киромлар ўзларидан кейинги авлодларга Қуръонни шошмасдан ўқишни тайинлашган. Жумладан, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деган: “Қуръон ўқинглар, у билан қалбларингизни ҳаракатга келтиринг. Лекин биронтангизнинг нияти сурани тезроқ тамомлаб олиш бўлмасин”.

Қуръон ўқиганда фақат тил эмас, қалб ҳам ҳаракатланади. Қалбни ҳаракатлантириш оятларни  тушуниш билан бўлади. Зеро, тиловатда руҳ бўлиши керак. Бунинг учун Қуръон ўқишни бошлаганда, “Қачон сура охирига етаркинман”, деган фикрдан йироқ бўлинг. Чунки бу нарса тадаббурга халал беради.

Ривоят қилинишича, Абу Ҳамза машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуга: “Мен Қуръонни тез ўқийман. Уч кунда хатм қиламан”, деганида, Ибн Аббос: “Мен тунда “Бақара”ни тадаббур билан оҳиста ўқишим сенга ўхшаб қироат қилишдан яхшироқ”, деб айтган.

Қуръон ўқишдан мақсад нима? Маъносини тушуниш, албатта. Шундай экан, шошилиб, пала-партиш ўқигандан кўра хаёлни бир ерга жамлаб қироат қилган афзал. Қуръон ўқиганда фақат савоб олишни эмас, Каломуллоҳ мазмунини англашни ҳам мақсад қилинади.

Ибн Қаййим айтади: “Битта сурани тушуниб, хаёлни бир жойга қўйиб қироат қилиш сураларни кетма-кет ўқишдан яхши. Тез қироат қилишнинг савоби кўпроқ бўлсаям тадаббур билан ўқиш афзалроқ”.a

Зиёвуддин РАҲИМ.

"Қуръон – қалблар шифоси" китобидан.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қуръонда касодга учрамайдиган тижорат ҳақида нима дейилган?

2224 18:00 22.10.2019

Хайрулла Ҳамидов шеъри: «Қуръонга чорлов»

1205 07:00 18.10.2019

Суннатни инкор этиб, «Биз фақат Қуръонга эргашамиз», деб даъво қилувчиларга эслатма!

1031 21:00 17.10.2019

Вақтга барака киргизишнинг йўли

824 19:00 16.10.2019

Қуръонга боғланиш нима дегани?

943 10:33 28.09.2019

Келинг, Қуръонни 300 кунда ёд оламиз

5371 09:53 28.09.2019
« Орқага