Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Қуръонни ёд олишнинг фазилати

728

Қуръони Каримни ёд олиш, уни қалбига жо қилиш фазилатлари тўғрисида оятлар ва кўп ҳадислар ворид бўлган.

Аллоҳ таоло айтади:

«У (яъни  Қуръон) илм ато этилган зотларнинг қалбларида (ёд бўлувчи) аниқ-равшан оятлардир. Бизнинг оятларимизни фақат золимларгина инкор қилади» (Анкабут, 49).

«Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олувчи борми?» (Қамар, 17, 22, 32, 40).

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганларини ривоят қилади: «Қуръонни ўрганиб, сўнг уни (бошқаларга) ўргатганлар сизларнинг яхшиларингиз».  Саъд ибн Убайда: «Абу Абдураҳмон Усмон халифалиги давридан Ҳажжож ҳукмронлигигача Қуръонни таълим берган. У: «Мана шу ҳадис мени бу ерга ўтиришимга сабабчи бўлган», деган» (Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари, Доримий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ва Табароний ривояти).

Демак, Қуръонни ўрганиш, яъни ёд олиш ва уни ўзгаларга таълим бериш бандани мўминлар орасидаги энг яхшиси бўлиши учун сабаб бўлар экан.

Қуръон илми илмлар ичида энг шарафлисидир. Уни ўрганган ва ўргатганлар бошқа илмларни ўрганиб, уни ўзгаларга таълим берганлардан кўра шарафлироқ бўлиши шубҳасиз.

Банда Қуръонни ўрганиши бир фазилат бўлса, уни бошқаларга таълим бериши фазилат устига фазилатдир. Ким шу икки сифатни ўзида жам қилса, ўша банда уммат ичида энг яхши банда бўлади.

Қуръонни ўрганиш − улуғ иш. Бу одамдан қунт, истеъдод ва сабр талаб қилади. Юқорида айтилганидек, Қуръонни ўрганган одам энг фазилатли ҳисобланади. Бироқ Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам таълим бериш фазилатига бирон нарса ета олмайди. Бу ишнинг мукофоти нима ва қанчалигини фақат Аллоҳ билади. Бандалардан талаб қилинадиган нарса Қуръон йўлида хизмат қилиш. Унинг мукофотини Аллоҳ беради.

«Абу Абдураҳмон Усмон халифалиги давридан Ҳажжож ҳукмронлигигача Қуръонни таълим берган. У: «Мана шу ҳадис мени бу ерга ўтиришимга сабабчи бўлган», деган».

Демак, ҳадис ровийси Абу Абдураҳмон Суламий Ҳажжож Ироққа волий бўлгунига қадар Қуръон таълими билан шуғулланган.

Бу ҳадисга биринчи бўлиб Суламийнинг ўзи амал қилган ва мазкур фазилатга эга бўлиш учун узоқ муддат одамларга Қуръонни ўргатган. Ибн Ҳажар айтади: «Усмон халифалигининг аввали билан Ҳажжож волийлигининг охири ўртасида уч ой кам етмиш икки йил бор. Усмон халифалигининг охири билан Ҳажжож волийлигининг аввали ўртасида ўттиз саккиз йил бор, лекин мен Абу Абдураҳмон қачондан бошлаб қайси муддатгача Қуръонни таълим берганини аниқлай олмадим. Буни фақат Аллоҳ билади».

Ривоятларда келишича, Абу Абдураҳмон Суламий Қуръонни беш оят-беш оятдан ўргатарди. Сабаби Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳийни беш оятдан олиб келар эди.

Абу Абдураҳмон Суламий Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни ўрганиб, сўнг уни (бошқаларга) ўргатганлар сизларнинг афзалларингиздир», деганлар. (Бухорий, Ибн Можа, Аҳмад ва Байҳақий ривояти).

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Йўлдошбек Иброҳим қори томонидан онлайн «Тартил» дарслари

346 20:30 06.03.2021

Аллоҳ таоло Қуръонни ёдлаб, унга амал қилган инсонни азобламайди 

507 16:05 20.02.2021

Борлиқ инсон учун бўйсундирилганига иймон келтиришнинг молиявий муомалотларга таъсири

324 20:23 19.02.2021

Қуръоннинг баъзи оятларини унутишимиз керакми?..

1666 20:00 15.02.2021

Қуръонни жамлаш ва нашр қилиш тарихи

555 16:00 10.02.2021

Таом ейишда ҳам фарз борлигини биласизми?

1316 18:30 09.02.2021
« Орқага