Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Масжидлар

Қуртуба. Католик соборига айлантирилган Жоме масжиди

2015

Меските. Бу сўз Андалусияда кўп эшитилади. 

Мескита – ўн икки аср олдин қурилган Қуртубанинг жоме масжиди. 

Вестготлар даврида қурилган Рим маъбадидан кейин унинг ўрнида авлиё Винсент черкови қурилган. Унинг харобасини Испанияни эгаллаган мусулмонлар халифаси Абдурраҳмон I Қуртубанинг насроний аҳолисидан катта пулга сотиб олган. Шундан сўнг у 785 – 787–йиллар орасида харобаларни бузиб ташлаб ва унинг ўрнига атрофидаги апелсин боғини ўз ичига олган умумий майдони 24 минг квадрат метрга тенг масжид қурдирди. Х асрда Ал-Ҳакам II масжидга гўзал безатилган меҳроб ва мақсура қўшди.  

Кейин испанлар келишди. Қуртубадаги деярли барча католик черковлари бузилган масжидларнинг пойдеворига қурилган. Аммо испанлар Мескита каби гўзалликни йўқ қила олмадилар.

Улар уни соборга айлантиришни бошладилар, аммо эҳтирослар жуда қизиб кетди. Чунки шаҳар ҳокими масжидни қайта қуриш ишларига қарши эди, епископ бунинг учун уни лаънатлади. Қуртубага кейинроқ келган қирол ҳам жуда афсусланиб: "Сиз бошқа ерда бўлса ҳам қуриш мумкин бўлган нарсани қурдингиз, аммо дунёда ягона бўлган мўъжизани вайрон қилдингиз”, деди.

Гранит, яшма, мармар ва оникс билан безатилган аркалар ва устунлар мени Мескитнинг кўрган кишини ҳайратда қолдиради. Мусулмонлар даврида 1293 та бўлган устунларнинг ҳозир 856 таси қолган.

Кўп сонли устунлар билан жиҳозланган улкан ички зал 11,5 метр баландликка кўтарилиб, чексизлик таассуротини яратади. Масжид устунларининг баландлиги атиги уч метрдан ошади, аммо бу чизиқлар икки рангда: қизғиш-жигарранг ва оқ рангда қурилган икки қаватли ариқларнинг мураккаб тизими ёрдамида баланд кўринади. Аркларнинг такрорланиши чексиз бўшлиқ ҳиссини яратади.

XVI асрда масжид черковга айлантирилган. Ибодатхона харобасини мусулмонлар катта пулга сотиб олиб масжид қилган бўлсалар, испанлар арабларни қирғин қилиб тортиб олганлар.

Стамбулдаги Аё Софияда Қуръон ўқилганига жазаваси тутганлар Испания, Греция ва бошқа Европа давлатларидаги сон-саноқсиз масжидларнинг черковларга айлантирилгани, уларнинг дастлабки гўзалликлари йўқ қилинганига нима дея оладилар?! 

Қуртубадаги жоме масжиди ҳам бундан мустасно эмас. 

Ёқуб Умар

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лев Толстой нега христианликни ёқтирмаган?

8497 12:00 26.07.2020

Исломни танлаган насронийлар: кореялик имом Абдуллоҳнинг ҳикояси

2385 14:17 25.06.2020

Немис католиклари оммавий равишда черковдан воз кечмоқда

3130 16:30 05.06.2020

Ҳидоятга келган насроний руҳонийлар

1727 22:30 01.06.2020

Христиан профессор: “Биринчи бўлиб Ислом ирқчиликка қарши чиққан!”

1755 02:02 20.05.2020
« Орқага