Илм

Қушлардан беш сабоқ

9006

Жой ўзгартираётган ёввойи ғозларнинг “V” ҳарфи шаклида учишларини кузатган бўлсангиз керак. Мутахассислар бу юзасидан текширув олиб боришди ва шундай маълумотларни аниқлашди:

Бу шаклда училганида, олдда бораётган қуш ҳар қанот қоққанида ортидаги ҳамроҳи учун уни кўтариб турадиган ҳаво оқимини юзага келтиради. Шу тарзда уларнинг учиш тезлиги тахминан 80 фоизга ортади. Бу битта қуш эришадиган энг баланд даража гуруҳ ҳолида училганида икки баробарга ошади, демакдир.

Биринчи сабоқ. Аниқ мақсади бўлган ва унга эришиш йўлида бирлашган инсонлар кўзлаган ниятларига осонроқ ва тезроқ етишади.

“V” гуруҳидан чиқиб қолган ғоз парвозга қийналади. Чунки ҳамроҳлари ҳосил қилган ҳаво оқимидан ташқарида қолади. Шу сабабли, гуруҳга қайтиб, улар билан биргаликда учишда давом этади.

Иккинчи сабоқ. Агар бу ҳолатдан ўрнак ола билсак, ҳаммаслакларимиз билан илм, тажриба борасидаги доимий ҳамкорликни асло узмаймиз.

Гуруҳ бошида бораётган ғоз ортидагилар каби ҳаво оқимидан фойдаланолмайди. Шу сабабли, бошқаларга қараганда тезроқ чарчайди. Бундай пайт тез орқага ўтади ва ундан кейин учиб бораётган ҳамроҳи йўлбошловчи ўрнини эгаллайди. Шу тарзда ҳар бир ғоз манзилга етгунча гуруҳнинг ҳар бир нуқтасидан жой олади ва қушларнинг чарчоқлари ҳам бир хил нисбатда бўлади.

Учинчи сабоқ. Қилаётган ишингизни вақти, ўрни келганида бошқасига бера билмоқ ҳам керак...

Учиш тезлиги пасайганида орқадагилар қичқириб олдиндагиларни тезроқ ҳаракат қилишга ундашади.

Тўртинчи сабоқ. Ўзимизни қанчалар ҳақ деб билмайлик, бошқаларнинг огоҳлантиришлари илдамлашимиз учун кераклигини унутмаслигимиз; бундан ғазабланмаслигимиз, яхшилик сифатида қабул қилишимиз зарур.

Гуруҳдан бир қуш касалланса ёки овчи томонидан уриб туширилса, икки ғоз ажралиб чиқиб, бошига фалокат келган ҳамроҳлари учадиган ҳолга келгунга (ёки ўлгунига) қадар уни асло тарк этишмайди. Кейинроқ бошқа гуруҳ топишади, бу тарзда ўзларига қўшилган ҳамжинсларини ёввойи ғозлар, албатта, ёнларига олишади.

Бешинчи сабоқ. ОДАМГАРЧИЛИК фақат ИНСОНга хос хислат эмас!

Одина Ваҳобова тайёрлади.

“Ирфон” тақвимидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тонгда қушлар нима деб сайрайди?

3424 12:20 27.01.2020

Қалдирғочлар

1546 21:40 11.01.2020

Австралиядаги ёнғинларда ҳадисдаги яна бир ҳикмат эсга олинди

6841 22:00 09.01.2020

Қушларни чиройи ёки сайраши учун қафасда боқиш жоизми?

2273 10:33 01.07.2019

Ҳар ишда бир хайр бор

1400 20:00 09.04.2019
« Орқага