Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Қўшни давлатда театр қургунча ўзимизда мактаб қурсак бўлмайдими?!

1718

Бугун интернетда қизиқ маълумотга дуч келдим. Унда айтилишича, 13 сентябр куни Ўшда драма театрининг тўлиқ реконструкцияси бошланган. Шаҳар вице-мэри Жасур Азимов бошчилигидаги давлат органлари ва коммунал хизматлар ходимлари комиссияси ишнинг бошланиши билан танишди, деб хабар берилади Ўш шаҳар ҳокимлигининг фейсбук саҳифасида.

Умумий қиймати 5 миллион доллар бўлган таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикасининг маблағи ҳисобига бўлади. Қизиқ, нега қўшни давлатнинг бузилган театри бизнинг солиқ тўловчиларимиз ҳисобидан қурилиши керак?!

Беш миллион доллар Ўзбекистон учун ортиқчами? Ахир бу пулга икки-учта замонавий мактаб қуриш мумкинку! Ёки вилоятларнинг чекка қишлоқларидаги пастқам, қишда совуқ, партаси эски мактабларнинг ҳаммаси янгиланиб бўлдими?

Беш миллион долларни қўшни давлатга чиқариб юбориш учун пулнинг эгаси – ўзбекистонликлардан рухсат сўралмайдими?

Тошкент Тиббиёт академиясининг бош биноси 10 йилдан бери ремонт қилинади, театр таъмирлашга кетадиган пулларни ўзимизни келажакда даволайдиган шифокорлар учун ажратсак бўлмайдими? 

Саволлар жуда кўп. Аммо уларга жавоб йўқ. Катта эҳтимол билан 5 миллион долларлик “супер” театрни қурадиган ташкилот яхшигина соққа қиладиганга ўхшайди, ёки ундай эмасми?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Австрия бош вазири: «Афғон қочқинларини қўшни давлатлар қабул қилиши керак»

994 14:20 06.09.2021

Европа Иттифоқи Афғонистонга қўшни давлатларга молиявий ёрдам ажратмоқчи

605 18:05 30.08.2021

Зинокор дунёда уч нарсага йўлиқмасдан бурун ўлмайди...

13901 20:20 11.02.2020

Қўшни давлатлардаги хусусий ОТМлардан "перевод" қилса бўладими? 1-курсларчи?

1425 09:20 08.02.2020

Пиёнисталик оқибатида пичоқбозлик содир бўлди

716 16:00 23.01.2020
« Орқага