Ислом

Қўшничилик ҳақлари

586

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Аллоҳ таъоло Қуръони каримда шундай дейди:

وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا ۖ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَىٰ وَالْيَتَامَىٰ وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَىٰ وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ

Яъни: "Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, узоқ қўшниларга, бирга ёнма-ён ўтирган (ёки бирга ёнма-ён турган) шахсга, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги қул-чўриларингизга (яхши муомала қилингиз)". (Нисо сураси, 36-оят. Осон таржимайэ Қуръан)

Бу ояти кариманинг асосий мавзуси қўшниларнинг ҳақлари борасидадир ва шу нарса бир неча бора айтиб бўлинганки, дин ҳаётнинг ҳар гўшаси ва ҳолатларига мувофиқ аҳкомларнинг мажмуъасидир. Фақат намоз, рўза ибодатини адо қилиб олишлик ила диннинг барча талаблари тўлиқ бўлмайди. Балки, бандаларнинг ҳақлари ҳам диннинг бир ниҳоятда муҳим қисмидир ва айни ўша қисмлардан бири "қўшниларнинг ҳақлари"дир.
(давоми...)

"Ислааҳий мавааъиз" китобидан. 1-жилд, 25-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Мусо алайҳиссаломнинг жаннатдаги қўшниси ким бўлган?» – Хайрулла домла Турматов

813 20:00 14.05.2020

Қўшничилик ҳақлари (2-қисм)

456 20:30 08.04.2020

Яқинлари юз ўгирган ҳиндга мусулмон қўшнилари ҳурмат кўрсатди

1472 18:00 31.03.2020

“Янги йил кечаси насроний қўшним вафот этди...”

3103 18:00 04.01.2020

«Уйини сотмасин, ўша пулни мен бераман»

3229 13:34 22.10.2019
« Орқага