Янгиликлар

Қуйи Чирчиқ туманида автобуслар тўқнашиб кетди

453

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати расмий хабар тарқатди.

2019 йилнинг 8 ноябрь куни соат 07:15 лар атрофида Тошкент шаҳри Учтепа туманида жойлашган “Азия Мебель” текстиль фабрикасига кетаётган, "Оққўрғон-Қуйи Чирчиқ-Янгийўл" йўналишида ҳаракатланаётган "Исузи" маркали, давлат рақами 10 V 328 OA бўлган автобус маҳаллий аҳолидан иборат ишчиларни Тошкент шаҳридаги корхоналардан бирига олиб кетаётган, давлат рақами 10 830 JBA бўлган автобусни қувиб ўтмоқчи бўлганида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса содир бўлган вақтда тўқнашиб кетган автобусларда жами 39 нафар йўловчи бўлган.

Жабрланган йўловчилар Қуйи Чирчиқ ва Оққўрғон туманлари марказий касалхоналарига жойлаштирилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган, уларнинг яқинларига хабар берилган. Йўловчиларнинг 1 нафари кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай шифохонада вафот этган.

Вазият ҳуқуқ-тартибот идоралари назоратига олинган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тошкентда электробус синовдан ўтказилади

397 12:20 05.09.2019

Тошкентдан яна иккита шаҳарга мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилди

311 16:25 29.08.2019

Байрам арафасида транспорт нархлари асоссиз оширилса, ишонч телефонига мурожаат қилинг

198 11:20 29.08.2019

«Тошшаҳартрансхизмат» ҳайит куни масжидлар атрофида навбатчилик ташкил этади

188 13:59 07.08.2019

«Тошкент» автовокзалида эркаклар ва аёллар учун алоҳида намозхона ва кутубхона очилди (фотогалерея)

1131 19:30 17.07.2019
« Орқага