Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

"Қўйим бор, лекин боқишга жой йўқ"

668

Халқимиз азалдан чорва билан шуғулланиб келишган. Бу соҳа ҳар томонлама жамиятга фойдали эканлиги билан ажралиб туради. Лекин чорва моллари учун кенг яйловлар керак. Бугунга келиб яйловлар масаласи тобора қийинлашиб бормоқда. Яқин кунларда ижтимоий тармоқларда Нуробод тумани ҳокимлиги биноси олдида 6 минг бош қўй ҳайдаб келингани ҳақида видео ва хабар тарқалди. Маълумотларга кўра ҳолат юзасидан туман ҳокимияти масъуллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилган. Нуробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Эркин Пардаев ҳодиса ҳақида шундай фикр билдирган:

“Шу пайтгача хоҳлаган жойида ўз қўй подасини боқиб келган одамлар яйловлар кластерларга бериб юборилганини ҳазм қила олмаяпти. Оқибатда энди низо чиқмоқда, қўйларини ҳайдаб ҳокимиятга келишди. Кластер ва у билан ишлайдиган фермер хўжалиги одамларни яйловлардан шунчаки қувиб юбормаяпти. Балки энди ўзаро шартнома тузиб белгиланган ҳудудларда қўйларини боқиши мумкинлигини айтяпти. Аммо шу пайтгача, ҳеч қаерга ҳеч қандай тўлов тўламасдан, яйловларда қўйларини боқиб келган одамлар бунга кўнишмаяпти” — деди Эркин Пардаев.

 Бу масала фақатгина Нуробод туманида эмас кўплаб ҳудудларга тегишлидир. Масалан мени ўзим ҳам Қашқадарёданман бизда ҳам доимо яйловлар масала бўлиб қолмоқда. Туманлардаги ҳамма ерлар фермерларга бўлиб берилган. Оддий халқ бўлса мол боқишга жой йўқ. Агар бизнинг қишлоқда кимдир мол боқмоқчи бўлса, бу мол унга жуда қимматга тушади. Сабаби боқиш учун емишнинг қимматлиги ва яйловнинг бўлмаганлигидир.

Ҳозирги кунда 2 ёки 3 та қўйи бор одам бу қўйларни боқиш учун ўзи жой топа олмагач, албатта чўпонга беради. Чўпон бўлса бирор бир фермердан отнинг калласидай нархда яйлов ижарага олади. Ижара пулини чўпон ва унга қўй қўшган инсонлар чўпон ҳақи билан бирга йиғиб беришади. Бу вазиятда қўй эгалари чўпонга берган пули қўйнинг нархига тенглашиб қолади. Улар қўй асрагани билан фақат харажатга қолади, фойда йўқ. Мана шу яйловлар муаммоси чорвадорлар фойдасига ҳал қилиб берилмаётганлиги сабабли бозорларимизда гўштнинг баҳоси осмонда. Бу жараён фақат гўшт нархига эмас балки сут ва сут маҳсулотлари нархига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, шаҳар жойларда сут маҳсулотлари жуда қимматга тушади.

Агар Нурободда чорвадорлар ҳақиқатдан ҳам яйлов йўқлиги сабабли қўйларини ҳокимият биноси ёнига ҳайдаб келган бўлса, улар мутлақо ҳақлидир. Чунки Республикамиз бозорларидаги гўшт маҳсулотларини шу чорвадорлар етиштириб бермоқда. Шундай экан уларни қўллаш ва кераклича яйловлар ажратиш лозим. Бу масалага тегишли ташкилот мутасаддилари жиддий қарашса яхши бўларди.

 

Нурбек Ғофуров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонда қанча қорамол ва қўй бор

1191 18:00 17.03.2020

Қўй ўғирлаганлар қўлга тушди

943 10:20 24.01.2020

Нишонда қўйларнинг сўйилишида айбдор қўйнинг эгасими?

1312 11:40 11.01.2020

Саҳар туришда қандай ҳикмат бор?

1858 13:30 30.12.2019

Қўйлар ҳақида фасл. Отлар тўғрисида фасл (Енгил фиқҳ)

1141 14:00 15.08.2019
« Орқага