Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қуёш фотоэлектр станцияси қуриш бўйича БАА компанияси билан келишув имзоланди

879

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, бугун Тошкент шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)нинг «Masdar» компанияси билан ҳамкорликда Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қурилиши режалаштирилган иккита қуёш фотоэлектр станцияси учун лойиҳа келишувларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда “Masdar” компанияси бош директори Муҳаммад Жамил Ал Рамоҳий қуйидагиларни қайд этди:

«Ушбу лойиҳалар Ўзбекистон минтақадаги тоза энергия лойиҳаларида етакчи рол ўйнаётганини ва иқлим ўзгаришига қарши глобал ҳаракатларга ўз ҳиссасини қўшаётганини таъкидламоқда. Бу жуда муҳим вазифа ҳисобланиб, бу борада биз сизга ёрдам берамиз».

Халқаро Молия корпорацияси (ХМК) техник кўмагида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ва Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҳар бирининг қуввати 220 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциялари (ҚФЭС) лойиҳалари учун очиқ тендер савдолари ўтказилди. Унга кўра, 2021 йилнинг май ойида “Masdar” компанияси ушбу лойиҳаларнинг ғолиби деб топилди.
Амирлик компаниясининг кучли томонларидан бири бу ҚФЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясини 25 йил давомида ўзгармас тарифларда етказиб бериш таклифи бўлди. Шундай қилиб, компания томонидан Жиззах ҚФЭС электр энергиясини ягона электр тармоғига бир кВт. соати учун 1,823 АҚШ центи ва Самарқанд ҚФЭС – 1,791 цент тарифида етказиб берилади.

«Masdar» компанияси ушбу лойиҳаларга 300 миллион АҚШ долларигача инвестиция киритиши, лойиҳалар 2021 йилнинг декабрига қадар молиявий ёпилиши мўлжалланган. Қурилиш ишлари 2022 йилнинг биринчи чорагида бошланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фарғонада 700 миллион долларлик қуёш электр станцияси барпо этилади

1265 18:25 03.06.2021

Трамп коронавирусни қуёш нури билан даволашни таклиф қилди

1431 10:30 24.04.2020

Қуёш электростанцияси қурилади

1651 14:40 25.02.2020

Ўзбекистонда уйларга қуёш станцияси ўрнатилади

2229 14:40 01.02.2020

Қаёққа кетяпмиз?

1871 13:40 23.01.2020
« Орқага