Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Қуёш панеллари шамол генераторларидан афзал

1321

Ер юзида одам кўпайиб боргани сари, озиқ-овқат ва хом-ашё ва энергияга талаби ҳам ортиб бораверади. Ер ости қазилма бойликлари эса борган сари камайиб бормоқда. Қолаверса газ, нефт ва кўмир каби қайта тикланмайдиган ресурсларни ёқиш Ер атмосфераси, флора ва фауна, қолаверса инсоннинг ўзи учун ҳам катта зарар келтирмоқда. Шундай бир шароитда муқобил ва экология учун зарарсиз, энг муҳими - қайта тикланадиган энергия манбаларини топиш долзарб бўлиб қолмоқда.

Шундай муқобил энергия манбаларидан бири – шамол энергияси ҳисобланади. Аслини олганда шамол кучидан фойдаланиш кеча пайдо бўлиб қолган янгилик эмас. Инсоният миинг йиллардан буён тегирмонларни юргизиш ва денгизда елканли кемаларда ҳаракатланиш учун шамол қувватидан фойдаланган. Ўрта ва янги асрларда Европа мамлакатларида шамол энергиясидан жуда катта миқёсда саноат ва қишлоқ хўжалигида қўллаб келинган.

Маълумот учун айтадиган бўлсак, шамолларнинг йиллик назарий  захираси Ер юзидаги барча энергия захираларидан 100 марта ортиқ бўлиб, 3300х1012 кВт/соатга тенг. Аммо бу энергиянинг фақат 10-12 фоизидан фойдаланиш мумкин. Масалан, 1987 йилда Ер юзидаги барча шамол генераторлари томонидан 10х1012кВт/соат энергия ишлаб чиқарилган бўлиб, бу йиллик захиранинг атиги 0,3 фоизини ташкил этади. 

Иқтисодий жиҳатдан олсак, шамол тезлиги 5 м/с дан юқори бўлсагина шамол генераторларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ўзбекистонда эса ўртача шамол тезлиги 3 м/с га тенг.

Кўпгина шамол генераторлари секундига 3-4 м/с дан юқори тезликда эсаётган шамол ёрдамида ишласада, 8-25 м/с тезликда максимал қувватга эга бўлади. Одатда шамол генераторларининг максимал ишлаш тезлиги 25-30 м/с ни ташкил қилади. 

Гарчи шамол электрогенераторлари анъанавий генераторлардан 2-4 баравар қиммат туришига қарамасдан, шамол энергиясидан фойдаланиш миқёси бўйича Германия биринчи ўринда туради. 

Бу мамлакатда шамол энергиясини ишлаб чиқариш йилига 500 – 1500 МВт га кўпаймоқда. Айни пайтда ишлаб чиқариладиган энергия миқдори 2 млн.кВт/соатдан ошиб кетди.

Хўш, бутун дунёда шамол генераторларидан фаол фойдаланишаётган бир пайтда нега Ўзбекистонда унга эътиборсиз қоляпмиз? 

AzonTV да берилган "Фикрат" таҳлилий дастурида бир гуруҳ физик олимлар билан ўтказилган суҳбатда қатнашган физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори, Материалшунослик институти директори Парпиев Одилхўжа Раимхўжаевичнинг айтишича “танганинг бошқа тарафи” ҳам бор.

- Тўғри, шамол энергетикаси экологик тоза энергия манбаи ҳисобланади, - дейди Одлихўжа Парпиев. - Аввало шамол электростанциялари учун жуда катта ҳудудлар зарур. Чунки шамол энергетик қурилмалари бир – биридан узоқда жойлашиши ва улар орасидаги масофа - иш ғилдираги диаметрининг 6-18 баробарига тенг бўлиши керак. Масалан, иш ғилдираги D = 100 м бўлган шамол энергетик қурилмаси учун 5-7 км2 ҳудуд керак. Бутун шамол электр станцияси тўплами учун эса ўнлаб гектар ер ажратиш лозим.

Бошқа бир ноқулай тарафи – генератор варраклари шовқин чиқариб ва ҳавони тебратиб ишлаши натижасида теле- ва радио эшиттиришларга халақит беради. Ҳатто электромагнит тўлқинлар ҳам ҳосил бўлиши аниқланган. Бу тўлқинлар ва шамол парракларининг айланиши натижасида шу атрофда қушлар учмай қўяди. Бу қушлар миграциясига катта халақит беради. 

Қолаверса, ҳозир Орол бўйи ҳудудида шамол генераторлари ўрнатиш ҳақида гап кетяпти.  Асосан темир деталлардан иборат генераторларни туз неча кунда емириб ташлаши ҳали номаълум. Демак уларга хизмат кўрсатиш харажатлари ҳам юқори бўлади.

Шу жиҳатдан олиб қараганда, юртимизда қуёш энергиясидан фойдаланишни йўлга қўйишни муқобил вариант, деган бўлардим. Бу борада бир неча йиллик тажрибага эгамиз. Тўғри, шамол генераторларидан фарқли  ўлароқ, қуёш чиқмаган пайтда ва энергини сақлаш учун аккумуляторлар ҳам ортиқча харажат. Аммо бир йилда деярли 300 кун қуёшли бўлган юртимизда қуёш панеллари яхши самара беради. Бундан ташқари. қуёш энергиясидан нафақат энергия олиш, балки турли ноёб материаллар синтезида ҳам фойдаланиш  мумкин. Айтайлик, айрим моддалар синтези учун 5000 даража ҳарорат талаб этилади. Бу ҳароратга газ ва бошқа воситалар ёрдамида эришиш қимматга тушади. Қуёш ёрдамида бу муаммо тез ҳал қилинади. Аккумуляторлар ҳам керак бўлмайди ҳатто, дейди Одилхўжа Парпиев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда зилзила сабабли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди!

379 07:30 07.02.2023

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1034 22:25 06.02.2023

Иккинчи хотин бўлиш айбми? 

1596 20:05 06.02.2023

Ўзбекистон жойлашган минтақада кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжудми? — ФВВ хабари

1273 19:36 06.02.2023

Россия ва Эрон Татаристонда дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

483 18:10 06.02.2023

Муфтий ҳазратлари Туркия халқига ҳамдардлик билдирди

569 17:41 06.02.2023
« Орқага