Янгиликлар

Раддия: Мубашшир Аҳмад домланинг муфтий бўлиши ҳақидаги хабарлар ёлғон

6430

Бугун фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Фаизиддин Мўъмин муфтийликка муносиб номзод сифатида сайтимиз таъсисчиси Мубашшир Аҳмад домланинг исмларини тилга олган ва ўз фикрини ёзган. Яъни постдаги фикрлар у кишининг шахсий қарашлари.

Аммо постни ўқиган баъзи биродарларимиз уни нотўғри тушунишган ва ҳақиқат деб қабул қилиб, таҳририятимизга қўнғироқ ҳам қилишди.

Сиз азизларга шуни маълум қиламизки, бу расмий кучга эга маълумот эмас. Муфтий ўз ўрнида, Мубашшир Аҳмад домла ҳам ўз ишлари - Azon.uz, AzonTV, Azon kitoblari лойиҳалари билан бандлар. У киши билан боғланганимизда бунинг ёлғон эканини, бу борада таклиф ҳам бўлмаганини айтдилар.

Азизлар, ўша постни диққат билан ўқисангиз, юқорида айтганимиздек шахсий фикр, таклиф ўлароқ ёзилган. Шунинг учун унга кўр-кўрона ишониб кетмаслик керак.

Динга ҳамма турлича хизмат қилади. Муфтий Ўзбекистон мусулмонларига бошчилик қилаётган бўлсалар, Мубашшир Аҳмад домла ҳам имкон қадар мусулмонларга фойдали илм тарқатишга интиляптилар. Аллоҳ таоло ҳар бирларининг яхши ниятлари ортиғи билан амалга ошишини насиб айласин.

Azon.uz таҳририяти

Туркияда “Аё София”ни қайтадан музейга айлантириш талаб қилинди

Андижон ва Сурхондарёда қарийб 600 миллион сўм маблағ талон-тарож қилинган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диққат! “Азон уз”да янги лойиҳа!

1514 17:25 09.09.2020

Черковда мусулмоннинг ишлаши ("Замонавий масалаларнинг шаръий ҳукмлари" рукнидан)

1557 08:30 04.09.2020

Атом назарияси 1300 йил олдин топилган ёхуд мусулмонларнинг қолоқлиги сабаби...

1376 08:05 03.09.2020

Маййитнинг қарзини адо қилиш масаласи

1276 09:35 02.09.2020

Мусулмон кофирни ёмон кўрадими?

769 11:17 29.08.2020

Ота-онага маошдан ҳақ борми?

1705 11:21 14.08.2020
« Орқага