Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Раҳбар аёллар иштирокидаги халқаро саммит Ўзбекистонда ўтказилади

763

Бугун, 6 сентябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги мамлакат делегацияси Венада Австрия Парламенти ва БМТ билан ҳамкорликда ташкил этилган Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарлари саммитида иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизматининг хабарига кўра, учрашув доирасида пандемия оқибатларини бартараф этиш ва мамлакатларни пандемиядан сўнг тиклашда аёлларнинг иштирок этиши масалалари муҳокама қилинган ҳамда долзарб масалаларга парламентнинг самарали таъсир чоралари кўриб чиқилган.

Шунингдек, парламентлар аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммитини 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди. Мазкур саммит Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиёда илк маротаба ўтказилади.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда йирик калибрли пулемёти бўлган жанговар модул ишлаб чиқилди

910 13:05 28.10.2021

Тошкент Москвани муҳожирларни ишга жойлаштиришни енгиллаштиришга чақирди

394 18:05 27.10.2021

Ўзбекистондан Тожикистонга автобус қатнай бошлади

432 17:35 27.10.2021

Нажот қалъаси

414 13:09 27.10.2021

Қочқинларга ёрдам: Япония Афғонистон ва унинг қўшниларига маблағ ажратади

299 11:20 27.10.2021

Ўзбекистон НАТО билан ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори

310 09:05 27.10.2021
« Орқага