Илм

Раҳбарлик қобилиятининг соҳиби

678

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам раҳбарлик қобилятига эга бўлган зот эдилар. Ҳар бир кишига ўзининг масъулиятини белгилаб берган ва барча ўзининг вазифасини бажаришга чақирар эдилар. Бу борада шундай дейдилар: “Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остидагилардан сўралади. Имом (давлат бошлиғи) раҳбар ва у халқидан сўралади. Эр киши раҳбар ва у оиласидан сўралади. Аёл киши уйида раҳбар ва у қўл остидагилардан сўралади. Хизматчи хўжайинининг мол-мулкида раҳбар ва у қўл остидагилардан сўралади. Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва қўл остингиздагилардан сўраласиз”.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам идоралар, ҳукумат бирлашмаларини пора ва молиявий фасодлардан покладилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатлади”, – деганлар.

У зот: “Кимни бир ишга тайинлаб, маош бериб турсак ва у киши маошдан ортиқчасини олса, у ўғриликдир”, – деб марҳамат қилдилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишини Бани Слайм қабиласининг закотларини йиғиш вазифасига тайинладилар. Ҳисобчи келганда, у киши: “Мана бу сизларга, буниси менга ҳадя қилинди”, – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар рост гапираётган бўлсанг, отангнинг ёки онангнинг уйида ўтирганингда ҳам бу ҳадя сенга келармиди?” – дедилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам офат келган вақтда нима қилиш кераклигини ҳам ўзларининг кескин қарорларида баён қилганлар. Давлатлар ўртасида карантин ташкил этилишидан ўн аср олдин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам карантинга асос солганлар. Тиббиёт илми ҳали айтарлик маълумотга эга бўлмаган вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг аниқ ва ишончли сўзлари билан соғлик масаласини ҳал этганлар. У зот: “Агар бир жойда ўлат тарқалгани ҳақида эшитсангиз, у ерга кирманг! Агар сиз турган жойда ўлат тарқалган бўлса, у ердан чиқманг!” – деб марҳамат қилганлар.

Бу буйруқ бир шаҳар ёки бир кишининг саломатлиги ҳақида эмас, балки дунёдаги барча инсонлар ҳақида қайғурган Зотнинг буйруғидир. Зеро, дунёда вабо касаллигини ўша дард тарқалган жойдан ташқарига чиқармасликдан бошқа эҳтиётли чора йўқ. Шунингдек, бир шаҳар бошқа шаҳарларни касаллик юқишига дучор этиш эвазига ўзига саломатлик излаши ҳам тўғри эмас (яъни ўз ҳудудини вабодан тозалаш мақсадида касал одамларни бошқа ерга чиқариб, у ерларга ҳам вабони тарқатмаслик лозим).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

НАСА тасдиқлади: Ой иккига бўлинган

30071 18:00 20.09.2019

Пайғамбар ва аёл

1107 22:05 12.09.2019

Раҳмат пайғамбари (2-қисм)

584 23:00 07.09.2019

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мушкул вазиятларда матонат ила туришлари

960 23:00 31.08.2019

Сиёсат билимдони

656 23:55 29.08.2019
« Орқага