«Раҳматинг ила мени талаб эт»

15:00 09.08.2018 516

Ё Парвардигор, қандай қилиб Сендан ўзгадан умид этдимки, Сен эҳсонни тўхтатмагандинг?! Қандай қилиб Сендан ўзгадан сўрадимки, Сен беришни ўзгартмагандинг?!

Эй аҳбобларига унс лаззатин тоттириб, Ҳузурида мўлтиратиб қўйган Зот!!

Эй валийларига ҳайбат либосин кийдириб, фақат Ўзининг азизлиги билан азиз қилган Зот!!

Зокирлар зикр қилмасдан бурун уларни Сен зикр қилурсан! Обидлар таважжуҳ этмасдан олдин эҳсонни Сен бошлагайсан! Толиблар талаб этмасларидан, аввал бериш билан Сен карам этгайсан! Сен Ўзинг ваҳҳоб бўла туриб, сўнг берганларингни биздан қарзга ҳам олгайсан!

Раҳматинг ила мени талаб этки, тоинки Сенга етишай!!

Миннатинг ила мени тортки, тоинки Сенга юзланай!!

Ё Раб, ё Раб…

Мубашшир АҲМАД

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!