Ражаб Тоййиб Эрдўғон: “Исломофобия билан курашиш керак!”

14:30 23.03.2019 1237

Дунё исломофобия билан антисемитизмга қарши курашганидек курашиши керак, деди Туркия Президенти Ислом ҳамкорлик ташкилоти марказий кенгашининг фавқулотда мажлисидаги нутқида.

”Жума ибодати чоғидаги масжидда амалга оширилган жирканч ҳужумни навбатдаги жиноятлардан бири деб қабул қилиб бўлмайди. Инсоният исломофобия билан худди Холокостдан сўнг антисемитизм билан курашганидек қатъият билан курашиши зарур. Бу каби фожеалар келажакда яна такрорланмаслиги учун Ислом давлатлари муносабатларини аниқ намойиш этиши даркор”, – дея таъкидлади у.

Эслатиб ўтамиз, Ислом ҳамкорлик ташкилоти марказий кенгашининг Янги Зелландиядаги фожеа муносабати билан ўтказилган фавқулотда мажлиси Туркия ташаббуси билан чақирилди. Мажлис, Туркия пойтахтида ташкилотга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари иштирокида 22-март куни бўлиб ўтди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!