Рамазон Бутийнинг дуоларидан

08:00 13.05.2018 1124

Эй изтироб (алам) чекиб мурожаат қилганларга (раҳмат) ёғдиргувчи (Аллоҳим). Эй дуо қилган барча муҳтожга жавоб берувчи. 

Эй гуноҳ қилган барча хатокорга ғазаби қўзимайдиган (Аллоҳим). 

Эй бойлигидан Уни устун деб билган кишига етарли даражада (бойликни) қойим қилувчи (Аллоҳим).

Сендан фақатгина ёрдаминг билан етишадиган нарсага эришишни сўрайман. Сендан фақатгина сенинг қувватинг билан қайтаришга кучим етадиган ҳимояни сўрайман. 

Эй раҳимлиларнинг раҳимлиси, сендан офияти (саломатлиги) бор яхшиликни сўрайман.

 

Абдуллоҳ ҒУЛОМОВ таржимаси.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!