Таҳлил

Рамазон Бутийнинг ваҳҳобийларга насиҳати

1854

Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган макон дунёдаги энг яхши жойлардан бири эканида шубҳа йўқ, у зот дафн этилган макон дунёдаги энг яхши жойлардан бири эканига уммат иттифоқ қилган.

Одамлар доим Аллоҳнинг Расули таваллуд топган уйда яхшилик аломатларини кўриб келганлар ва бу макон ер юзидаги энг яхши жойлардан бири эканини биладилар. Бу ерга кириб ҳамиша у жойда хайру барака аломатларини кўрадилар.

Агар бу маълум иш бўлиб, уламоларнинг ҳаммалари шунга иттифоқ қилган бўлсалар, демак унда замон ҳам маконга ўхшаш бўлиб, макон ўрни билан замон ўрни ўртасида фарқ йўқдир.

Агар Пайғамбаримиз таваллуд топган макон ер юзининг энг яхши жойи деб саналса, шубҳа йўқки, у зот туғилган замон ҳам барча замондан яхшидир.

Шундан маълум бўладики, мусулмонлар Муҳаммад алайҳиссалом туғилган жойда йиғилиб тантана ташкил қилишлари ҳамда у зот дафн қилинган жойни муқаддас санаб, ҳурмат қилишлари сингари у зотнинг туғилишларини эслатадиган мавсум бошланишини ҳам байрам қилиб нишонлашга ҳақлари бор.

Чунки замон ҳоли билан ўрин ҳоли ўртасида фарқ йўқдир.

«Сени ишиларинг ажиб, эй инсон!»

Олимнинг сўзига кирган тадбиркор катта бойликка эришди

Рамазон Бутийнинг «сири»

Афсуски, ҳар йили рабиъул аввал ойининг ўн иккинчи куни келса, мавлуд маросими борасида ниҳоясиз тортишувлар ва маъноси йўқ жанжаллар қўзғалади.

Бу тортишувлар муаммони ечиб ҳал қилиш ва уни тушуниш сабабидан эмас, нафратланувчи қалб сабабидан келиб чиқади. Бу уммат бошига тушган энг катта мусибатлардандир.

Агар мусулмонлар бундай ўта хатарли иш тўғрисида келишиб олиш учун йўл топа олмасалар ҳам, низо ва жанжаларни тугатишлари лозим эди. Ҳолбуки, бу тортишувни тўхтатиш учун йўл бор. Билингки, у саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эълон қилган вақтларидаги огоҳлантирган йўлдир.

Албатта, инсон агар бирор ижтиҳодий масалада ижтиҳод қилиб тўғри топса, унга икки ажр бор. Агар хато қилса унга битта ажр бор. Ана шу вақтда бу ўз шеригига узр айтади, униси ҳам ўз шеригига узр айтади, натижада тортишув тўхтаб, бу ишда низо ва жанжал тугайди.

Лекин бир тарафнинг бири жим қолиб ишни тўхтатса ҳам, бошқа тараф бу жанжални тўхташини ҳеч хоҳламайди ҳамда ниҳояси йўқ жанжални ва қоронғу фитнани қўзғашни хоҳлайди.

Ҳой! Агар сен ижтиҳодингда савоб олувчи мужтаҳид бўлсанг, Аллоҳ тайёрлаб қўйган икки ажр сенга муборак бўлсин.

Сенга насиҳатим ёки сенга топшириғим шуки, Аллоҳни биз учун ҳозирлаб қўйган битта ажри билан бизларни муборакбод эт. Кейин бу баҳс майдонини тарк қилиб, мусулмонлар учун муҳим бўлган ва улар бирлигини жамлайдиган мавзуни муҳокама қил.

Агар сен хато қилиб, биз тўғри топувчилардан бўлсак, биз ҳам сени битта ажр билан ёки тўғри топувчи инсонга бериладиган ажрнинг ярми билан табриклаймиз. Биз ҳам, сен ҳам бошқа мавзуни муҳокама қиламиз. Мана шу йўл, жанжални тўхтатади ва тортишувни тугатади.

Бу ишдаги сўнгги чегара, албатта у ижтиҳодий масала эканидир. Тўғри топган икки ажр, хато қилган битта ажр олади. Бу диндаги қилиниши зарур бўлган маълум ва машҳур ишлардан эмас. Ҳаттоки хато қилувчи катта йўлни таний олмай қоладиган даражадаги ҳамда Аллоҳнинг йўлидан узоқлашиб кетадиган даражадаги ишлардан эмас.

Албатта, биз мантиқ илмига эътиборимизни қаратиб, унга айтамизки, муқаддас ишларга ва илоҳий марҳаматларга ҳамда Анбиё ва Расулларнинг ҳолатларига гувоҳлик берадиган вақтлар билан Набий алайҳиссалом туғилган ойни йиғилиб тантана ташкил этиш, инкор қилинадиган ишлардан эмас.

Бу нарсани Аллоҳ таолонинг дини ҳақида тўғри тушинчаси бўлган ҳар-бир киши билади.

Лекин имом Муслим ўзининг саҳиҳида келтирган ҳадисни билмаган ˝маьлумотли˝ инсон ким у, ўзи?!

Ибн Аббос, Абу Мусо ал-Ашъарий ва Оиша розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинган ҳадисда айтилади: “Расулулуллоҳ Мадинага келганларида яҳудийларни Ашуро кунининг рўзасини тутаётганларини кўриб улардан бу ҳақида сўрадилар. ˝Бу солиҳ кундир. Бу кун Аллоҳ Мусо ва Бани Исроилни Фиръавндан қутқарган кун. Биз бу кунни байрам қилиб, рўза тутамиз ёки бу хотирани эслаб рўза тутамиз˝, дейишди. ˝Мен сизлардан кўра Мусога ҳақлироқман˝, дедилар ва бани Асламдан бир кишига одамлар ичида "ким эрталабда бирор нарса еган бўлса, куннинг қолганида таом емасин, ким эрталабдан рўза ният қилган бўлса рўзасини охирига етказсин", деб жар чақиришга амр қилдилар˝.

Ўша кун Ашуро куни эди.

Бу Мусо алайҳиссалом ва у киши билан бирга Бани Исроилни Аллоҳ таоло қутқарган кун учун Расулуллоҳнинг тантана қилишлари эмасми?!

Қандай қилиб Пайғамбаримизга биродари Мусо алайҳиссаломнинг нажот топганларини эслаб тантана қилишлари жоиз бўлди?!

Қандай қилиб бу кунда саҳобаларни рўза тутиб тантана қилишларига буйруқ бериш учун Пайғамбаримизгаа рухсат берилди?!

Қандай қилиб Расулуллоҳ ўзлари туғилган кунда тантана қилган бўлсаларда биз байрам қилишга ҳақли эмасмиз?!

Набий алайҳиссаломни душанба куни рўза тутишларини ким билмайди?! Бу ҳақида у зотдан сўралганида, саҳиҳ ҳадисда келишича, ˝Бу мен туғилган кундир˝- деб жавоб бердилар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари туғилґан кунни байрам қилиб нишонладилар ва рўза тутдилар. Ҳар йили Рабиъул аввал ойининг ўн иккинчи куни эмас, балки ҳар ҳафта душанба куни нишонладилар, чунки у, Расулуллоҳнинг туғилишларига гувоҳ бўлган вақт эди.

Бу далиллар ҳақида тортишишнинг ҳожати йўқ, эй дўстим!..

Шундай бўлса ҳам биз ортидан одамларни эргаштиришни истаётган киши билан кўп тортишишни хоҳламаймиз. Лекин биз уларга айтамиз. Ижтиҳодингиз ўзингизга муборак бўлсин. Лекин бизни ижтиҳодимизни тек қўйинглар, икки иш ҳам ижтиҳодий масала, сиз ҳам савоб оласиз, биз ҳам савоб оламиз. Биз шошқолоқлик қилиб: “Албатта биз тўғримиз, сизлар хатокорсиз˝, демаймиз. Йўқ, биздан ким тўғри топса ҳам ва биздан ким хато қилса ҳам барча савоб олади. Маъно шуки, ҳамма савобга етишади, албатта, Аллоҳ таолонинг раҳмати иккала томонни ҳам ўраб олади. Албатта, Аллоҳ субханаҳу ва таоло у томонни ҳам, бу томонни ҳам ишларини табриклаб, уларни муборакбод этади.

Эй одамлар, сизга нима бўлдики, кенг йўлни тор оласиз?! Нима учун Аллоҳнинг марҳаматларидан бўлган катта раҳматга тўсқинлик қиласиз?!  Нима учун Аллоҳнинг Расулига бўлган муҳаббатни у зотнинг туғилган вақтини эслаб байрам қилиш билан ифодалаётган одамга йўлни тор қиласиз?!

Барча уммат Расулуллоҳ дафн қилинган жойнинг муқаддаслигига ижмо қилгани каби Расулуллоҳ туғилган жойнинг ҳам муқаддаслигига иттифоқ қилганлар.

Балки мен ўйлаб қоламан, агар бу ерда Расулуллоҳ туғилган ва у зотнинг борлги барча оламга порлаб юзага чиққан жой билан Расулуллоҳ дафн қилинган жой ўртасида афзаллик бўлса, Аллоҳ таолонинг олдидаги даражаси буюк ва энг муқаддас жой, Расулуллоҳ туғилган жой эканини мантиқ тақозо этар эди.

Бир неча йил олдин Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг туғилган кунини эслаб байрам қилиш учун йиғилдилар ва бу йўлда ортиқча молу дунёларини сарф қилдилар. Бунга дунёнинг турли ўлкаларидаги уламоларни ҳам чақирдилар, ўша чақирилганлар орасида мен ҳам бор эдим. Бу иш Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб учун қилинса яхши кўрилган иш бўлади-ю, кейин бу иш саййидимиз Аллоҳнинг Расули Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун қилинса, ҳидоят йўлидан чиқарувчи ёмон иш бўладими?!

Бу қандай иш, эй биродарлар?!

Қайси оқил инсон бу ишни тасдиқлаши мумкин?!

Бугунги кунда ваҳҳобийлик оқимига нисбати берилаётган Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб бўладими ёки бошқа солиҳ кишилардан бири бўладими, уларнинг туғилган кунини эслаш мақсадида ўтказилаётган конференция остида одамларни жамлаш учун миллионлаб бойликлар сарф қилинади-ю, биз учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунини эслаб байрам қилишимизга руҳсат бўлмайдими.

Шундай бўлса ҳам, биз ўзимизни хато қилганлардан, уларни эса тўғри топганлардан, деб фараз қилайлик. Биз ижтиҳодда хато қилганлардан бўлдик, Расулуллоҳ бизни битта ажр билан муборакбод этади. Улар тўғри топувчилардан бўлдилар, Расуллуллоҳ ҳам, биз ҳам уларни икки ҳисса ажр олишлари билан муборакбод этамиз. Демак ҳамма ажрга эга, ҳамма илоҳий раҳмат майдонида ҳаракат қилмоқда.

Нима учун?

Такрорланиб келаётган ушбу саволга жавоб эшитишни умид қиламан. Нима учун, кейин нимага, кейин нима сабабдан бу гуруҳ, қолган уммат бирлигини вайрон қилиш йўлида ҳаракат қилмоқда? Нима учун инсонлар орасида нафрат ва адоват туйғуларини пайдо қиладиган турли бўлмағур воситаларни қўзғайди? Ҳолбуки биз муҳаббатга ва бу муҳаббат остидаги ўзаро дўстлик, бирдамлик ва унсу улфатга жуда муҳтожмиз.

Ушбу сўзимни айтиб Аллоҳдан мағфират сўрайман.

 

Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутийнинг жума хутбаси,

11-август 1995-йил

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Болалар тарбиясидаги энг афзал китоблар қайси?

852 10:32 29.11.2019

«Уйланадиган аёлимни тушимда кўрдим...»

1744 23:00 20.11.2019

«Отам шайх тўқиган бидъатдан оғриндилар...»

1745 11:00 20.11.2019

“Мен тушимда Роббул-изза жалла жалалуҳуни кўрдим...”

2649 10:00 19.11.2019

Нафс улушига етакловчи нозик жиҳатлар (Шайх Бутий)

1260 19:00 01.11.2019
« Орқага