Янгиликлар

Рамазон ойида 44 минг юртдошимиз умра сафарига бориши режалаштирилмоқда

1178

Айни дамларда бўлиб ўтаётган «Умра сафарини ташкил этиш ва ўтказиш» мавзусида матбуот анжуманида берилган саволларга мутасадди шахслар жавоб беришмоқда.

Биринчи савол: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 154-Ф-сонли фармойишида Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этишда бозор механизмларини жорий этиш, кўрсатиладиган хизматлар нархини арзонлаштириш кераклиги алоҳида қайд этилган, ҳужжатнинг 2-иловаси 1-бандида умра тадбирининг туристик фирмалар томонидан ташкил этилишини йўлга қўйиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш вазифа этиб белгиланган. Бу ҳақда нима дейсиз?

Бу саволга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари қўмитаси раиси ўринбосари Музаффар Комилов шундай жавоб берди:

“Умрани ташкил қилиш ишлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасига топширишга қарор қилинди. Муборак Рамазон ойида 44 минг юртдошимиз умра сафарига бориши режалаштирилиб, бу ҳақда Саудия Арабистони масъуллари билан ҳам келишилган. Умрага бориш нархлари Рамазон ойида ҳам шу нархда қолишига эришилди. Аммо бу умра ишини хусусий тармоққа бериш масаласи ҳозирча кўриб чиқилмаяпти.

Россия, Малайзия ва Туркия давлатларида ҳам хусусий секторга бу ишлар учун ваколат берилмаган” – деди Музаффар Комилов

Абдулазиз Муборак

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Умрадаги нохуш воқеа

7327 21:00 20.03.2020

Умрага борган 244 нафар зиёратчи Саудиядан олиб чиқиб кетилди

1678 15:20 09.03.2020

Коронавирус туфайли Масжидул Ҳарам эшиклари вақтинча  ёпилди

3097 19:28 05.03.2020

Умра зиёрати саудияликларга ҳам тақиқланди

1005 09:43 05.03.2020

Бекор қилинган умранинг пулини онлайн қайтариб олиш мумкинми?

1216 16:00 04.03.2020

Байтуллоҳни яхши кўриш 

1569 07:00 03.03.2020
« Орқага