Саволим бор...

Рамазон қачон бошланишини айтса... жаннатий бўладими?

1053

Савол:

Ассалому алайкум. Ижтимоий тармоқларда бир мазмундаги хабар тез тез айланади. Яъни бир киши рамазон қайси куни бошланишини бир кишига билдирса, жаннатга тушади деган мазмундаги хабар. Наҳотки, жаннатга тушиш шу қадар осон бўлса?! Қолверса, рамазон қачон бошланиши ойнинг чиқишига қараб белгиланади шекиллли?


Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Манбаларни қидириб сиз айтган мазмундаги хабарни топмадик. Дарҳақиқат, мулоҳазаларингиз тўғри. Рамазон ойи ҳилолни кўргач, аниқ бўлади ва жаннатга тушиш солиҳ амаллар эвазига бўлади. 

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага