Ислом

Рамазон ўйлари

276

«Раҳмлиларга ар-Роҳман (Аллоҳ таоло) раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинг. Сизга осмондаги Зот раҳм қилади»
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

* * *
Нима учун ҳаётда ёмонлик мавжуд деган савол, нима учун ҳаёт мавжуд деган билан тенг.

Бу дунё ҳаёти ҚИСҚА ва ВАҚТИНЧАЛИК эканидан, Аллоҳ бизга бойлик ТЎПЛАМАСДАН, мол-мулкни хайрли ишларга САРФЛАШГА буюради. Бу Қуръонда қайта қайта такрорланган.

Ислом иқтисодиёти бизни мол-дунё тўплашдан қайтаради, чунки бу, бойликларнинг озчилик бўлган тор доиралар қўлида жамланишига олиб келади. Бу эса ўз ўрнида мана шу озчиликнинг ҳукмронлигини таъминланишига, бу эса албатта ижтимоий адолатсизликка, ундан сўнг эса жамиятнинг қатламларга бўлиниб кетишига олиб боради. Бирдамлик, биродарлик бўлмаган жамиятнинг эса келажаги йўқ.

Сарф ва бўлишишда қалблар учун ором – шифо бор. Бойликка ҳирс қўйиш ва очкўзликда эса қалб касаллиги бор. Танлов сиздан...
* * *
Корона-инқироз ва бизга келаётган бошқа офатлар халқимизнинг ҳамдард бўлиш, ёрдамлашиш, қайғуриш каби ўзига хос хусусиятларини очиб берди. Биз шуни тушуниб етдик-ки, бошқа бир одамга ёрдам бериш учун бой бўлиш эмас, ИНСОН бўлиш керак экан.
* * *
Бу ДУНЁ – энг қуйи/паст жой (араб тилидан "дунё" сўзи "энг қуйи/паст жой деб таржима қилинади). Бу жой (яъни дунё) бизни имтиҳон қилиш учун яратилгандир... Унда тўкис бахт ва тўлиқ хотиржамликни қидирган адашгандир... буни вақтида тушуниб етган эса бахтлидир...
* * *
Биз барчамиз пул дардидамиз. Аслида шу пуллар бизга оёққа туришга, молиявий жиҳатдан мустақил бўлишга, камбағалликдан қутулишга ёрдам беряптими, ёки улар бизни ўзига тобора кўпроқ қарам қилиб, қарз гирдобидан чиқишга қўймасдан, балки унга янада чуқурроқ ботиряптими, мана асосий масала нимада.

Биринчи ҳолатда ҳам, иккинчи ҳолатда ҳам пул/молиянинг имкониятлари ниҳоятда катта. Шунинг учун пулга уларни фақат қўлга киритиш имконингиз бўлгани учунгина интилманг, хатти ҳаракатларингиз оқибатини ўйланг/тафаккур қилинг.

* * *
Барчамиз биламизки, агар бирор нимага бор диққатимизни қаратсак, бу нарса кўзимизга аслидан кўра каттароқ кўринади. Ва шу нарсани ўйлаганимиз сари, у янада катталашаверади. Масалан, бирор бир хавф ҳақида ўйлаверсак, бу борган сари кўзимизга жуда катта бўлиб кўринаверади. 

Шунинг учун доимо салбий нарсалар тўғрисида ўйлаверсак, бу фикрлар бизнинг жуда катта энергия ва қувватимизни сўриб олади, балки шу вазиятдаги ҳар қандай ижобий тарафларни кўришга тўсқинлик қилади. Чунки қўрқув чексиз равишда катталашиб, яхши тарафлари микроскопик равишда кичиклашиб кетади.

* * *
Аллоҳ бизга ҳар бир ишда хайр ва фойдани кўришни ва шукр қилишни ўргатади. Қуръонда биринчи кўрадиган сўзимиз "Алҳамдулиллаҳ" калимасидир. Агар шу "шукр"ни ҳақиқатда англаб етсак эди, ўзимиз, яқинларимиз учун розилик, мамнунлик туйғуларини кашф этган бўлардик.

Айнан ҳиссиётларимиз бизнинг фикрларимизни белгилайди, фикрларимиз эса – амалларимизни. Амалларимиз ўзимизнинг ва атрофимиздагиларнинг ҳол-аҳволларига таъсир қилади. 

* * *

Тафаккур қилинг ва шукр қилинг...

Албатта Аллоҳ таоло ҳар биримизни синайди. Биз ўзимиз ёқтирган ва У ёқтирган, биз ўзимиз режалаштирган ва У режалаштирган, биз ўзимиз хоҳлаган ва У хоҳлаган нарсалар орасида танлашга мажбурмиз. 

Агар биз УНИНГ ЎЗИГА таваккал қилган ҳолда У хоҳлаган нарса хайрлироқ эканлигига ишонсак, У биз йўқотган нарсангизнинг ўрнига ундан яхшироғи ва хайрлироғини беришини кўрамиз.

* * *
Бугунги кунда олдимизда оддий бир савол турибти: "Қандай қилиб ҳаётда, бизнесда, ВИЖДОНИМИЗНИ СОТМАГАН ҲОЛДА муваффақиятга эришишимиз мумкин...

* * *
Маънавий юксалиш ва мукаммаллик бу доимо интилиш ва ҳаракат демакдир. Фақатгина Роббимиз мутлақ Комилдир.

Биз учун эса комиллик бу етиб булмас орзу, унга олиб борадиган йўл эса – бутун ҳаётимиз мақсадидир. Аллоҳ учун эса комиллик Унинг табиий сифат – хусусиятидир.

Буни тушуниб етган ўзининг мукаммал эмаслигини тан олиб кибрини ўлдиради ва зулматлардан нурга етакловчи тўғри йўлга чиқади.
* * *
Роббимиз бизни бахил ва тўймас бўлишимиз учун эмас, балки берувчи сахий бўлишимиз учун бой ва муваффақиятли бўлишмизни истайди.

Шуни унутмангки, иймон келтирганлар учун садақа, хайрия бу ХАРАЖАТ эмас, балки САРМОЯдир. Бу сармоянинг афзаллиги шундаки, у ҳеч качон камаймайди ёки йўқолмайди. Ундан чиқадиган фойда эса бу дунёда ҳам, охиратда ҳам кафолатлангандир.

Хайрли амаллар қилишга шошилинг...
* * *
Садақа, хайриянинг мақсад-мазмуни одамларни хайр-садақотларга қарам қилиб боғлаб қўйиш эмас, балки жамиятдаги камбағалликни йўқотиб, одамларга оёққа туриб олиш имконияти яратишдир. Маънавий юксалиш ва мукаммаллик бу доимо интилиш ва ҳаракат демакдир. Фақатгина Роббимиз мутлақ Комилдир.

Биз учун эса комиллик бу етиб бўлмас орзу, унга олиб борадиган йўл эса - бутун ҳаётимиз мақсадидир. Аллоҳ учун эса комиллик Унинг табиий сифат-хусусиятидир.

Буни тушуниб етган ўзининг мукаммал эмаслигини тан олиб кибрини ўлдиради ва зулматлардан нурга етакловчи тўғри йўлга чиқади.

* * *
Роббимиз бизни бахил ва тўймас бўлишимиз учун эмас, балки берувчи сахий бўлишимиз учун бой ва муваффақиятли бўлишмизни истайди.

Шуни унутмангки, иймон келтирганлар учун садақа, хайрия бу ХАРАЖАТ эмас, балки САРМОЯдир. Бу сармоянинг афзаллиги шундаки, у ҳеч качон камаймайди ёки йўқолмайди. Ундан чиқадиган фойда эса бу дунёда ҳам, охиратда ҳам кафолатлангандир.

Хайрли амаллар қилишга шошилинг...

Манба: Исламские финансы +

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳайитингиз муборак

226 08:00 24.05.2020

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

307 06:23 24.05.2020

Карантин шароитида ҳайит байрамини қандай ўтказамиз?

778 21:50 23.05.2020

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон Ҳайити билан табриклади

345 21:12 23.05.2020

Бобораҳим Машраб: Алвидо, Рамазон...

611 21:00 23.05.2020
« Орқага